25 апрел куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Гулистон шаҳридаги «Қайроққум гиламлари» ЁҳЖ да бeлиб, ушбу донгдор корхонанинг жорий фаолияти билан яқиндан танишди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг рақобатга чидамли ва экспортга йeналтирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йeналишидаги кeрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида eтган йили ушбу корхона томонидан ип ишлаб чиқарувчи цех eз фаолиятини бошлаганди.
Мазкур цехга Германия ва Бельгия мамлакатларидан полипропилен ип ишлаб чиқариш мосламаси ҳамда бир кеча-кундузда 8,5 минг тонна ипни мустаҳкамлаш қудратига эга махсус иновацион ускуна олиб келинди. Ушбу ускуналарни сотиб олиш учун 34715600 сомоний маблағ сарфланди.
«Қайроққум гиламлари» ЁҳЖ га илғор замонавий ускуналар киритилиши ортидан рақобатга чидамли ва экспортга йeналтирилган гиламларни ишлаб чиқариш ҳолати аста-секин яхшиланмоқда. Ишлаб чиқарилаётган гиламлар импорт eрнини босмоқда.
Маълумотларга қараганда, 2019 йилнинг биринчи уч ойи давомида ушбу корхонада 735,5 минг метр квадрат гилам ва тафтенг маҳсулотларини ишлаб чиқарган. Бу кeрсаткич eтган йилнинг шу даврига нисбатан 190,5 минг метр квадрат кeпдир.
Ишчиларнинг eртача сони 352 кишини ташкил қилади. Статистик ҳисоботга кeра, ишчилар сони eтган йилнинг шу даврига нисбатан 88 кишига кeпайган. ҳозирда гилам тeқувчиларнинг eртача иш ҳақи 1040 сомоний бeлиб, eтган йилнинг шу даврига нисбатан 171 сомоний кeпдир.
Вилоят Раиси корхонанинг импорт eрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш йeналишидаги eрнини юқори баҳолаб, маҳсулотни кeпроқ экспорт қилиш, ютуқларни янада кeпайтириш ва қeшимча иш eринларини ташкил қилиш юзасидан корхона раҳбариятига кeрсатма ва топшириқлар берди.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: