Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 706
Печать

 

Яқинда Ашт ноҳиясида жойлашган Маҳмуджон Воҳидов номидаги мусиқали драма театри вилоят давлат муассасаси катта залида Суғд вилояти касбий олий таълим муассасалари раҳбарларининг ноҳиядаги таълим муассасалари битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи вакили Мирзоғуфрон Fафуров, вилоятдаги барча олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув аввалида ноҳия раиси Шуҳрат Муҳаммадзода сўзга чиқиб, Миллат  Пешвоси муҳтарам Эмомали РАҲМОНнинг кўрсатма ва топшириқлари асосида ёшлар учун кенг имкониятлар яратилганлигини қайд этди. Бугунги ёшлар ушбу имкониятлардан фойдаланиб, ёрқин  келажак сари илдам қадам қўйишлари, чуқур билим олиб, давлатимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлиги айтилди.

Шундан сўнг учрашувда қатнашаётган вилоят касбий олий таълим муассасалари раҳбарлари яратилган шароитлар, олий ўқув юртларида сифатли таълимга катта эътибор берилиши, замонавий ўқув воситалари билан таъминланганлигига тўхталиб, битирувчиларни ўқишга даъват этишди. Ўтказилган суҳбат давомида битирувчилар олийгоҳлардаги имтиёз ва шароитлар тўғрисида аниқ маълумотлар олишди.

Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиё-сат давлат университети раҳбарияти фойдали ҳамкорликлар рамзи сифатида ноҳия раиси Шуҳрат Муҳаммадзодага Раҳматнома тақдим этди.

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: