Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2315
Печать

 

Шу куни Панжакент шаҳрининг Чинор қишлоқ жамоатида халқаро Наврўз байрамига бағишланиб кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди. Бу мусобақада вилоят ва республиканинг машҳур чавондозлари билан бирга қўшни Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидан ҳамда Қирғизистондан келган чавондозлар қатнашди.

Панжакент шаҳрида ушбу мусобақанинг ишқибозлари кўп бўлиб, у Наврўз байрами тантаналари ва бошқа турли байрамларда ташкил қилинади. Шаҳарда 600 бош от парвариш қилинади ва от ишқибозлари от спорти-кўпкари ва пойгаларда ҳамиша фаол қатнашиб келади.

Кўпкари мусобақаси жуда завқли ва эсда қоларли тарзда ўтиб, бош соврин-енгил автомобил «Дракон» лақабли от билан улоқни маррага келтирган чавондоз Фармон Бафоевга насиб қилди.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода автомобил калитини Фармон полвонга топшириб, уни ғолиблик билан қутлади.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: