Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2351
Печать

 

Жорий йилнинг 6 апрел куни Панжакент шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида фаоллар мажлиси бўлиб, унда вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода қатнашди.

Фаоллар мажлисида Саразмнинг 5500 йиллигини кутиб олишга тайёргарлик ва Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб қарши олиш, халқ хўжалигининг барча соҳалари натижалари таҳлил қилинди.

Хабар беришларича, шаҳар давлат бюджетига солиқ тушуми режаси (ижтимоий солиқдан ташқари) жорий йилнинг биринчи уч ойлигида 116,7 фоизга бажарилиб, бюджетга 85 миллион 248,3 минг сомоний киритилган. Бу белгиланган режадан 12 миллион сомоний ортиқдир.

2019 йилнинг биринчи уч ойлигида Панжакент шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 622,4 миллион сомонийга етган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 32,3 миллион сомонийга тенг бўлиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 103,1 фоизни ташкил қилади.

Шаҳарнинг саноат соҳаси таҳлил қилинар экан, Панжакент шаҳар раҳбарияти ва соҳа масъуллари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саноатлаштириш йўналишидаги кўрсатма ва топшириқларини ўз вақтида бажариш вазифалари топширилганлиги қайд этилди. Бу йўналишда масъуллар ўтган йиллар мобайнида хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини жонлантириш ва янги корхоналар ташкил этиш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, сармоя ўтказишга қулай шароитлар яратиш ҳамда иқтисодиётни тараққий эттириш учун сармоялар жалб қилиш, ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш йўлида зарурий тадбирларни амалга оширишлари зарур.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида Панжакент шаҳри Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини ва Саразмнинг 5500 йиллигини тантанали кутиб олиш учун тайёргарлик ишлари кўриб чиқилиб, ободончилик ва яратувчанлик ишларини янада жонлантириш мақсадида топшириқлар берилди. Хабар беришларига қараганда, Панжакент шаҳри мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб қарши олиш учун 405та турли иншоотлар қурилишини режага олган бўлиб, 2018 йил давомида ва жорий йилнинг биринчи уч ойлигида 150 иншоот фойдаланишга топширилган.

Вилоят Раиси шаҳар раҳба-рияти олдига «Саразм» мажмуаси иншоотида ободонлаштириш ишларини жонлантириш, мажмуанинг асосий ва ички йўлларни таъмирлаш, шаҳарнинг кўча ва хиёбонларини янгилаш, аҳоли дам олиш жойларида фавворалар қуриш, йўлакларни таъмирлаш, ҳунар ўрганиш курсларини ташкил этиш ва халқ ҳунарларини ривожлантириш, саёҳатбоб мавзелар қуриш ва жойлардаги сайёҳлик инфратузилмалари, сув етказиш иншоотлари, ёрдамчи техникаларни тайёрлаш, бўш ётган ерларни қишлоқ хўжалиги айланишига киритиш, янги ерларни ўзлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва бошқа муҳим масалаларга доир вазифаларни қўйди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: