Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 150та турли байрам иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Панжакент шаҳрига иш сафари давомида Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги истиқболига амалга оширилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Вилоят Раиси шаҳар марказий касалхонасидаги янги бино қурилишининг бориши билан танишиб, масъулларга иш суръатини оширишга оид маслаҳат ва кӯрсатмалар берди. Шаҳар марказий касалхонасидаги янги бино қурилиши жорий йилнинг январ ойида бошланган эди. Панжакент шаҳри соғлиқни сақлаш соҳаси масъулларининг берган маълумотларига кӯра, эски марказий касалхона биноси 1965 йилда қурилган бӯлиб, замон тақозоси ва аҳолининг кӯпайиши билан янги бинога эҳтиёж туғилган эди. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан қурилаётган янги бино уч қаватли ҳамда ертӯладан иборат бӯлиб, унда 120 ӯринли олти бӯлим фаолият юритади. Янги бино фойдаланишга топширилса, яна 60 киши иш билан таъминланади. Сафар давомида вилоят Раиси «Саразм» тарих ва ӯлкашунослик мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Вилоят Раиси музей бунёди ишлари, ташхисгоҳ, мазкур тарихий ёдгорлик атрофидаги дарвоза ва панжараларга эътибор қаратди. Танишиш давомида шаҳар раҳбарияти ва вилоят тизимлари масъулларига ишни юқори даражада охирига етказишга аниқ вазифалар топширди. Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таклифига кӯра, 2020 йилда тарихий Саразмнинг 5500 йиллиги кутиб олинади. Шунинг учун бу улуғ кунга ҳозирдан яхши тайёргарлик кӯриш кераклиги қайд этилди. Қадимий Саразм шаҳарчаси нодир тарихий ёдгорликлари жуда узоқ ва қадим даврлардан бери сукунатда бӯлган тожиклар аждодининг шаҳардорлик, бунёдкорлик деҳқончи-лик маданиятига эга эканликларидан ҳикоя қилади. Вилоят Раиси ӯша куни шунингдек, Сӯжина қишлоқ жамоатида амалга оширилаётган спорт майдончаси қурилиши ҳамда шаҳардаги Абу Абдуллоҳ Рӯдакий номли хиёбонда қад ростлаётган 9-11 қаватли бино қурилиши жараёни билан танишди. Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини кутиб олишга оид чора-тадбирлар режасига кӯра, Панжакент шаҳри ва қишлоқларида 405та иншоот қурилади. 2018 йил давомида ва 2019 йилнинг биринчи уч ойлиги орасида Панжакент шаҳри ҳудудида 150 та турли иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: