Гулистон шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Парасту” давлат боғчаси биносини фойдаланишга топширди.
Ушбу боғчанинг умумий майдони 1 гектардан ортиқни ташкил қилади. Уч қаватдан иборатдир.
Бу иншоот узоқ йиллардан бери аянчли аҳволда эди. Бино Гулистон шаҳридаги “Авиценна» МЧЖ томонидан тӯлиқ таъмирдан чиқарилди. Болалар боғчаси стол-стул ва бошқа ӯқув жиҳозлари билан таъминланди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу таълим биноси билан танишар экан, қурувчилар ишига юқори баҳо бериб, маҳаллий тадбиркорларнинг бошламаси таҳсинга лойиқ эканлигини айтди.
Эндиликда ушбу янги ва замонавий муассасада шаҳар аҳолисининг 500 нафар фарзанди 14та гуруҳда таълим-тарбия олади. Ушбу боғча ишга тушиши ортидан 38 киши иш жойи ва яхши маош билан таъминланди. Бу ерда таълим жараёни тожик, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Бинони янгилаш ва таъмирлаш чоғида маъмурият ва тиббиёт ҳамшираси кабинетлари, маҳсулотни сақлаш омбори, ошхона ва кийим ювиш хонаси ҳам инобатга олинган. Боғча ягона иситиш системасига уланган. Бу қиш фаслида хоналардаги ҳароратни мӯътадил сақлашга хизмат қилади.
“Парасту” болалар боғчаси ҳовлисида 14та айвонча мавжуд. Бу ерда машғулотлар ӯтказилади.
Манзарали ва доимяшил турли дарахтлар, кӯзни қувнатувчи гул буталарининг ӯтқазилгани, бино олдига ва йӯлакларга сополак ётқизилиб асфалт қилингани бу ерда амалга оширилган ободончилик ишлари сирасидандир.
Йӯл ҳаракати қоидалари майдончасининг мавжудлиги боғчанинг ӯзига хос хусусияти ҳисобланади. Бу орқали болалар йӯл ҳаракати қоидаларини ӯзлаштирадилар.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: