Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига бӯлган иш сафари чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия дастгоҳининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги “Ваҳдат” миллий боғи давлат муассасасида бӯлиб, ишчилар ютуқлари билан танишиб чиққандан сӯнг, янги токзор ҳамда гилос ва шафтоли дарахтлари суперинтенсив боғини бунёд этишни бошлаб берди.
5 гектар майдонда бунёд этилган янги токзорга “шоҳона”, “оқ ва қизил ҳусайний” “қора кишмиш” ва “победа” навли узумлар ӯтқазилди.
Боғ ишчилари берган маълумотга кӯра, бу ерда турсунзодалик таниқли боғбонларнинг бой тажрибаси ва улар ӯстирган кӯчатлардан фойдаланилади. Режага кӯра, Бобожон Ғафуров ноҳиясида 30 гектар майдонда шундай узумлар токзори бунёд этилиши лозим эди. Бироқ аллақачон бу кӯрсаткич 47 гектарга етган.
“Ваҳдат” миллий боғининг умумий майдони 631 гектарни ташкил қилади. Шундан 364 гектарда ӯрик, 48 гектарда шафтоли, 35 гектарда олма, 5 гектарда гилос, 12 гектарда олхӯри ва 10 гектарда узум парвариш қилинади.
Давлат Сарварининг чорлови билан эндиликда бу ерда токзор бунёд этиш кенг йӯлга қӯйилади. Ушбу боғлардан олинадиган ҳосил экспортга йӯналтирилади.
Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Ваҳдат” миллий боғи ҳудудида янги суперинтенсив боғ бунёд этишни бошлаб берди.
1,3 гектар майдонга гилос ва 1,3 гектар майдонга шафтоли ӯтқазилди. Умуман олганда, янги суперинтенсив боққа 6 минг дарахт кӯчати ӯтқазилди.
Барча дарахт кӯчатлари Полша ва Канададан олиб келинган.
Бугунгача боғ ҳудудида Миллат пешвосининг кӯрсатмаси билан помидор ва бодринг етиштириладиган иссиқхона, 300 тоннагача маҳсулот сиғадиган совутиш хонаси, балиқ парвариш қилинадиган учта ҳовуз ва бошқа муҳим иншоотлар бунёд этилган эди. Муассасада 80 киши доимий ва 60 киши мавсумий ишга жалб қилинган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Ваҳдат” миллий боғи давлат муассасасида янги боғларни бунёд этиб бӯлгандан сӯнг, қулай имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида ишчиларга фойдали кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: