Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2255
Печать

 

Азиз фарзандлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Икки йилдирки, Тожикистоннинг азиз халқи Тожикистон Республикаси давлат Истиқлолиятининг 30 йиллигини нишонлаш тӯғрисидаги Президент Фармони ва Мамлакат ҳукумати тасдиқлаган тадбирлар режасини бажариш учун аҳиллик билан меҳнат қилиб, бу улкан тарихий санани муносиб ютуқлар билан кутиб олиш учун ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенгайтириб бормоқдалар.

Бу қутлуғ миллий байрамни муносиб нишонлаш ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, миллатнинг тарихий ва маданий қадриятларини қадрлаш, мамлакат аҳолиси ӯртаисда бирдамлик ва бир бутунликни мустаҳкамлаш, мустақил Тожикистоннинг ободончилиги ва тараққиёти учун жуда муҳим эканлигини таъкидлашни истардим.

Ушбу тадбирлар режаси асосида Суғд вилоятида давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги истиқболига 6500 иншоотни қуриш, таъмирлаш ва қайтадан тиклаш ишлари режалаштирилган бӯлиб, бугунгача вилоят, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари, тадбиркорлар ва бошқа саховатли кишилар томонидан 2200дан ортиқ турли мақсадларга қаратилган иншоотлар қурилиб ва қайтадан тикланиб, фойдаланишга топширилган.

Уларнинг ичида спорт иншоотлари, қасрлар, марказлар ва ёшларнинг фаолиятига тегишли бӯлган бошқа муассасалар қурилиши юксак ӯрин тутади. Бу иншоотлар, шубҳасиз, жамиятнинг бу табақаси ҳаётини ранг-баранг қилиш, жисмоний тоблантириш ва маънавий юксалтириш учун ёрдам беради.

Хужанд шаҳридаги Лойиқ Шерали номидаги ёшлар маркази турли маданий-маърифий тадбирлар ӯтказиш учун кӯзда тутилган бӯлиб, вилоят халқининг меҳнати ҳамда қадимий Хужанд шаҳри ҳиммати баланд фарзандларининг саъй-ҳаракати намунаси ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, бу иншоот фаолияти бошланиши муносабати билан виляот  ёшларини табриклаб, бу чиройли бинони қайта қуриш, шунингдек, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар ободончилиги учун ҳисса қушаётган инженерлар, бунёдкорлар ва барча кишиларга самимий миннатдорчилик билдираман.

Биз ҳозир фойдаланишга топширган Ёшлар маркази 1975 йили театр сифатида ташкил этилган бӯлиб, 1999 йили ёшлар марказига айлантирилган эди. Бир неча ӯн йилликларнинг ӯтиши билан марказ биноси эскириб, қайтадан тиклаш ва ҳозирга замон талабларига жавоб бера оладиган ҳолатга келтириш зарурати юзага келгани табиийдир.

Қайта тиклангандан кейин муассаса биноси замонавий меъёрлар талабларига мувофиқлаштирилиб, унда ёшлар учун энг яхши шароит ва имкониятлар муҳайё қилинган. 

Бугунги марказда ёшларни касб-ҳунар ва тил ӯрганишга жалб этиш мақсадида турли тӯгараклар, ҳозирги замон технологияларини ӯзлаштириш ва рус ҳамда инглиз тиллари курслари фаолият кӯрсатади.

Шундай марказ ва муассасаларда халқ ҳунармадчилиги намуналарини ӯрганиш билан боғлиқ тӯгаракларнинг ташкил этилиши ёшларни касб ӯрганишга йӯналтириш ва уларни ҳар томонлама юксалтириш учун ёрдам беради.

Зеро, халқ ҳунарлари қадимий тожик халқининг моддий мероси, урф-одати ва тарихини таништиришнинг энг яхши воситаси ҳисобланиб,  бундай ишлар, хусусан, «Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари» доирасидаги ташаббусларнинг йӯлга қӯйилиши жуда муҳимдир.

Биз миллий анъаналар, халқимизнинг бой маънавий ва маданий меросидан жамият маънавияти, хусусан, ӯсмирлар ва ёшлар маънавиятини имкон қадар кӯпроқ ривожлантириш йӯлида кенг ва самарали фойдаланайлик.

Бир неча бор таъкидлаганимдек, Тожикистон ёшлар мамлакати ва бугун мамлакатимизнинг барча соҳалардаги ақлий кучининг катта қисмини ёшлар ташкил этади. Уларнинг азиз Ватанимиз ободончилиги ва бунёдкорлиги йӯналишидаги фаолияти очиқ-ойдин сезилади.

Шунинг учун ҳозирги жаҳоннинг ӯта мураккаб шароитини ҳисобга олиб, ёшларимиз жамият тинчлигига ӯз таъсирини ӯтказадиган турли хил зарарли фикрлар ва хатари гуруҳларга қарши курашиш учун бирлашиб, халқ ва миллат манфаатлари ҳада мустақил Тожикистонимизни ҳимоя қилишлари зарурдир.

Бу йӯналишда ёшлар бирдамлик, бир-бирини тушуниш, миллий ӯзлигини англаш, дават мустақиллиги қадриятларини қадрлаш ва унинг ютуқларини ҳимоя қилиш байроғи остида бирлашишлари зарур.

Шу билан боғлиқ равишда ва ҳамма шаҳар ҳамда ноҳияларда ёшлар марказлари мавжудлигини ҳисобга олиб, Суғд вилояти ва шаҳар ҳамда ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органларига келгуси уч йил ичида давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан қабул қилинган ободончилик режалари заминасида тадбиркорлар ва саховатли кишиларни жалб этиш билан бу масалани ҳал этиш учун тадбирлар белгилаш топшириғи берилади.

Зеро, мустақил давлатимиз учун энг муҳим мақсадлардан бири ёш авлодни таълим-тарбия билан қамраб олиш учун зарурий шароит яратиш, уларнинг қалби ва шуурида илм ӯрганишга қизиқишни уйғотиш, ватанга эгаликдан фахрланиш ва ватанпарварлик ҳисси, ӯзлигини англаш ва уларни келажакка муносиб шахс сифатида камолга етказиш, жамият аҳлининг барча табақалари, ҳаммадан аввал, ӯсмирлар ва ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, жиноятчилик даражасини пасайтириш, ёшларнинг турли экстремистик партия ва ҳаракатларга қӯшилиб қолишининг олдини олиш ҳисобланади.

Мамлакат ҳукумати ӯсмирлар ва ёшлар учун замонавий шароит муҳайё қилиш ва ёшлар билан ишлаш соҳаси муассасалари инфратузилмасини илғор замон талабларига мувофиқлаштириш учун бундан кейин ҳам барча зарурий тадбирларни амалга оширади.

Ёшлар давлат сиёсатини юритиш йӯналишида, шунингдек, бундан ҳам таъсирли ҳамкорлик усулларини янада кучайтириб, марказий орган фаолияти ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг ёшлар ташкилотлари ва бирлашмалари билан мувофиқлашувини мустаҳкамлаш, ёшларни имкон қадар кӯпроқ муҳим жамият ва давлат ишларига жалб этиш зарур. Зеро, бундай иш юритиш тарзи ёшларнинг таклифлари кӯпроқ қӯллаб-қувватланиши, уларнинг қийинчиликлари ӯз вақтида кӯриб чиқилиши, ёшларнинг келгусидаги фаолияти усуллари ва йӯллари янада аниқ бӯлиши учун имкони беради.

Сиз, азиз ёшлар, келажакни қурувчи авлод сифатида жамият ва давлат олдидаги ӯз вазифа ва масъулиятларингизни яхши англаб, замонавий билимларни ӯзлаштириш ва замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш билан яқин келажакда маълумотли, истеъдодли мутахассис, давлат ва миллатнинг номини юксалтирувчи, тинчлик-осойишталик ва миллий бирликнинг ҳақиқий ҳомийлари сифатида фаолият юритишларингиз ва ҳаёт кечиришларингизга ишончим комил.

Яна бир марта сизларнинг ҳар бирингизни Лойиқ Шеради номидаги ёшлар маркази ӯз ишини бошлагани билан табриклаб, олий ва эзгу мақсадларингиз амалга ошишида улкан ютуқлар тилайман.

Ҳамиша саломат ва муваффақ бӯлинглар, азиз ёшлар!

            

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: