Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2330
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафари доирасида Хужанд шаҳрида ӯрта ва олий таълим муассасалари ӯқувчи ва талабалари бӯлган 100 нафар етимга байрам совғаларини улашди.

Дастлаб Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон жамиятнинг тақдир амри билан оилавий меҳр-муҳаббатдан маҳрум бӯлган бу қатламини халқаро Наврӯз байрами билан муборакбод этиб, уларни аъло баҳоларга ӯқиш ва одобли бӯлишга чақирди. 

Миллат пешвоси тақдим этган байрам совғалари кийим-кечак, жумладан, шим-костюм, пайпоқ, пойабзал, кӯйлак ва турли ширинликлардан иборат эди. 

Шу куни етимларга қувонч бағишлаш учун байрам дастурхони тузалиб, уларнинг ҳар бирига Миллат пешвоси томонидан пул маблағлари тақдим этилди. Статистик маълумотларга қараганда, бугунача Суғд вилоятида 467 нафар ота-онасиз етим қайдга олинган. Улар мамлакат олий раҳбариятининг бевосита эътибори остидадир. Улар учун билим олиш шароити яратилган. 

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, муҳтожлар ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қӯлини чӯзиш эзгу инсоний хислатлардан ҳисобланади. Қувонарлиси шундаки, Тожикистонда миллий ва давлат байрамлари муносабати билан бундай хайрли амалларга қӯл уриш анъана тусини олган. Давлат Раҳбарининг инсонпарварлик сиёсатига тадбиркорлик ва савдо доиралари ҳамда саховатли кишиларнинг эргашиши мамлакатда эҳтиёжманд қатламларнинг турмуш сифати ва даражаси яхшиланишига хизмат қимоқда.

Бу йӯлда, шунингдек, давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Хужанд шаҳрида 10та кам таъминланган оилага уйлар совға қилинди. Уйлар 2-3 хонали бӯлиб, уларда барча яшаш шароитлари яратилган.

Бу оилаларнинг аксари Миллат пешвосидан бундай қимматли совғани кутишмаганди. Улар давлат Раҳбарининг бу бошламасини мардлик ва инсонпарварлик амали ӯлароқ баҳоладилар.

Давлат ва Тожикистон Республикаси ҳукумати жамиятнинг бу қатламига нисбатан доимо ғамхӯрлик кӯрсатади. Жумладан, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш баробарида бундай оилалар фарзандларини билим олиш ва касб-ҳунар ӯрганишга жалб қилиш сифати ва даражаси йилдан-йилга яхшиланмоқда. Хужанд шаҳридаги етимлар ва қаровчиси йӯқ болалар доимий қувватлов учун мамлакат ҳукумати ва Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдириб, аъло баҳоларга ӯқишга ва жамият ривожига ӯз ҳиссаларини қӯшишга ваъда бердилар.   

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: