Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2484
Печать

 Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Бӯстон шаҳри марказида “Баҳор” хизмат кӯрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишлари 2017 йилнинг сентябр ойида бошланганди. Иншоот маҳаллий тадбиркорлар Мадина Самандарова ва Икром Содиқов томонидан қуриб битказилган. Хизмат кӯрсатиш мажмуасининг биринчи қавати гӯзаллик салони ва савдо маркази, иккинчи қавати ресторан ва учинчи қавати меҳмонхона учун мӯлжалланган.  

Хизмат кӯрсатиш мажмуасининг 18та хонага эга меҳмонхонаси бир вақтда 36 кишини қабул қилиши мумкин.

Бӯстон шаҳри марказида “Баҳор” хизмат кӯрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилиши ортидан 30 киши доимий иш жойи билан таъминланди.

Уч қаватли иншоотнинг умумий майдони 623,8 метр квадратни ташкил қилади. Қурилиш ишларига умумий ҳисобда 4 миллион сомонийдан ортиқ маблағ сарфланган.

Шу ерда Наврӯз дастурхони тузалиб, 50 нафар етим болага Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан байрам совғалари тақдим этилган. Совғалар кийим-кечак, ширинлик ва пул маблағидан иборат эди. Муҳтожларга ёрдам қӯлини чӯзиш энг яхши инсоний хислатлар сирасига киради. Бундай эзгу амаллар Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон чорловлари асосида доимо бажарилади.        

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон болажонларни Наврӯз байрами билан қутлаб, уларни билим олиш ва ҳунар ӯрганиш, хорижий тилларни ӯзлаштириш, келгусида давлат ва миллатга хизмат қилишга чорлади.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон тақдир амри билан етим қолган ва эҳтиёжманд оилалардан бӯлган ӯсмирларни қӯллаб-қувватлаш Тожикистон Республикаси ҳукуматининг ижтимоий сиёсатида муҳим ӯрин тутишини айтди. Наврӯз байрамида толеи баланд ӯсмирларнинг қувончини оширган бундай хайрли ишлар келгусида ҳам амалга оширилади.  

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: