Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 881
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бӯстон шаҳрида тадбиркорлар томонидан таъмирланган ва янгиланган “Гули наврӯзӣ” мактабгача таълим хусусий муассасасини тантанали равишда фойдаланишга топширди.

Ушбу боғчанинг халқаро Наврӯз байрами нишонланаётан кунларда очилиши Миллат пешвосининг шаҳар аҳолиси ва болаларига энг яхши совғаси бӯлди.

Икки қаватдан иборат боғча биноси 240 бола таълим-тарбия олиши учун мӯлжалланган. Эндиликда барча замонавий шароитга эга янги муассасада шаҳар аҳолисининг фарзандлари 7та гуруҳда тарбия билан қамраб олинадилар.

Болалар боғчасида тиббиёт хонаси, мусиқа зали ва ошхона мавжуд бӯлиб, таълим-тарбия тожик ва рус тилларида олиб борилади.

Боғчанинг умумий майдони 1434 метр квадратни ташкил қилади. бино жуда қисқа вақт ичида янгиланди.

Боғча тушган майдон 0,3 гектарни ташкил этади. Унинг ҳовлисига 10 минг донадан ортиқ мавсумий гуллар ӯтқазилганки, бу бинонинг ташқи кӯринишига ӯзгача чирой бағишлаган. Айтиш керакки, бинони таъмирдан чиқариш ва янгилаш чоғида маҳаллий аҳоли ишга жалб қилинган.        

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон боғча синфхоналари билан танишиш асносида тадбиркор бошламаси фойдали эканлигини айтиб, мураббияларни бундай қулай шароитдан фойдаланиб, миллатнинг келажаги бӯлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қӯшишга чақирди.  

“Гули наврӯзӣ” болалар боғчаси умуммиллий байрам-Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик доирасида ватанпарвар тадбиркорлар томонидан бунёд этилган шаҳардаги ягона мактабгача таълим муассасасидир.    

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: