Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бӯстон шаҳрида “Суғдполитекс” масъулияти чекланган жамияти полиэтилен ишлаб чиқариш инновацион корхонаси фаолиятини бошлаб бериб, ушбу саноат корхонасида ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.
Корхона қурилиши мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган бевосита кӯрсатма ва топшириқлари доирасида 2017 йили бошланган эди. Корхонани юқори сифатда қуриш ва уни энг замонавий ускуналар билан таъминлашга 12 миллион сомонийдан ортиқ маблағ сарфланган.
Маълумотларга қараганда, корхонада 207 турдаги полиэтилен халталарни ишлаб чиқариш йӯлга қӯйилган. Бир ойда 20 тонна чиқиндисиз хом ашё қайта ишланади. Хом ашё Россия Федерацияси, Қозоғистон ва ӯзбекистондан олиб келинади. “Суғдполитекс” масъулияти чекланган жамияти полиэтилен ишлаб чиқариш инновацион корхонаси бир кеча-кундузда 100 минг дона ва бир ойда 3 миллион дона полиэтилен халталар ишлаб чиқариш имконига эга.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон корхонани кӯздан кечириб, кӯпчилигини аёллар ташкил қилувчи ишчилар билан суҳбатлашар экан, тадбиркорлар Мирзоазиз Усмонов ва Шодимурод Саидовларнинг бошламасига юқори баҳо бериб, ишлаб чиқариш иқтидорини янада ошириш ва полиэтилен халталар импортига чек қӯйишни таъкидлади.
Мамлакатни жадал саноатлаштириш йӯналишидаги мақсадлар доирасида 4 минг 119 гектар метр квадрат майдонда қурилган “Суғдполитекс” масъулияти чекланган жамиятида 100 киши доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланди. Корхонадаги ускуналар Хитой Халқ Республикаси ва Тайвандан келтирилган. Корхона цехларига экструдер, кесувчи ва чоп қилувчи ускуналар ӯрнатилган бӯлиб, ишлаб чиқариш компютер орқали бошқарилади ва назорат қилинади. “Суғдполитекс” масъулияти чекланган жамияти полиэтилен ишлаб чиқариш инновацион корхонасида миллий нақшлар туширилган ва ӯзига хос кӯринишга эга полиэтилен халталар тайёрланади.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги масъуллари ва Бӯстон шаҳридаги ушбу саноат корхонаси раҳбарияти билан суҳбатда чет элга полиэтилен маҳсулотларни экспорт қилишни йӯлга қӯйиш борасида ҳам аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Корхона раҳбарияти мамлакатни жадал саноатлаштириш мақсадлари доирасида келгуси йилларда Суғд эркин иқтисодий минтақасида миллий нақшлар туширилган полиэтилен халталарни ишлаб чиқарувчи корхонани фойдаланишга топширишга вазифадор этилдилар.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон “Суғдполитекс” масъулияти чекланган жамияти полиэтилен ишлаб чиқариш инновацион корхонасида ишлаб чиқариш жараёни билан тӯлиқ танишиб чиққач, яна бир карра юқори сифатли, рақобатга чидамли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйишни таъкидлаб ӯтди.
Эслатиб ӯтамиз, Бӯстон шаҳрида ҳозирда 30га яқин саноат корхонаси фаолият юритмоқда. 2018 йили шаҳарда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 240 миллион сомонийдан ортган.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: