Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3478
Печать

Вилоятнинг барча аҳолисини кириб келаётган қадимий ва халқона байрам-Сада байрами муносабати билан табриклаб, уларга ноз-неъматга тӯкин дастурхон, хайр-барака, хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилайман.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонинг оқилона ташаббуслари туфайли Сада байрами тожикларнинг тарихи ва қутлуғ миллий байрамлари-Наврӯз ва Меҳргон қаторида янгидан тиклангани фахрланишимизга арзийди.

Миллат пешвоси ӯзининг навбатдаги Паёмида бу қадимий байрамларнинг қиймати, аҳамияти ва ӯрни ҳақида тӯхталиб, шундай таъкидлади: «Наврӯз, Меҳргон ва Сада каби миллий байрамларимиз, эзгу урф-одат ва анъаналаримиз тарихимиз давомида яратувчан ахлоқ ва маънавиятни тарғиб қилиш учун хизмат қилган.

Шунинг учун азиз халқимизнинг моддий ва маънавий ютуқлари ЮНЕСКО умумжаҳон рӯйхатига киритилиши ва тожик миллатининг маданият яратувчилик ӯрнини бундан кейин ҳам юксалтириши зарурдир”.

Буюк тожик-форс алломалари Абулқосим Фирдавсий, Абурайҳон Беруний, Абубакр Муҳаммади Наршахий ва бошқаларнинг илмий-маданий асарларида халқ байрамларига доир диққатни жалб этувчи ва муфассал маълумотлар берилган. Бу маълумотларга кӯра, Сада байрамининг моҳиятини ёруғликнинг қоронғиликдан, иссиқликнинг совуқдан ва яхшиликни ёмонлик устидан ғолиб келиши ташкил этиб, халқ катта гулхан ёқиш билан уни нишонлашганини айтиш лозим.

Сада байрами ӯтган замонда баҳман ойининг ӯнинчи куни нишонланарди ва ундан Наврӯз кириб келгунча эллик кун ва эллик тунни ташкил этарди. Ҳаким Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида ҳам Сада байрамининг нишонланиши олов пайдо бӯлиши билан алоқадор бӯлиб, халқ наздида муқаддас ҳисобланган.

Аждодларимиз бу кунни байрам қилганлари ва Садани шукуҳли нишонлаганларига қарамасдан, у секин-секин орадан кӯтарилди ва Тожикистон мустақилликка эришгандан кейин иккинчи қайта тикланди.

Шунинг учун тожик халқи Сада байрамини табиатнинг уйғониши, экин мавсумига тайёргарлик кӯриш ва келгуси иш ва режаларини белгилаш рамзи сифатида эзгу орзу-ниятлар билан қарши.

Жорий йилда Сада байрами мамлакат аҳолисига файз-барака, тӯкинчилик келтириб, барча яхши ишларни амалга ошириш, янги ташаббуслар билан чиқиш, ободончилик ва яратувчанликка ундашига ишончим комил.

Сада байрами муборак, азиз ватандошлар!

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: