Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3083
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Исфара шаҳрига бӯлган иш сафари чоғида шаҳар марказида Баҳор йӯлининг Нарзи Ҳайитов кӯчасигача бӯлган қисмини асфалтлаш ишларини бошлаб берди.

2 километр узунликдаги мазкур йӯл вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан асфалт қилинади. Вилоят асосий қурилиш идораси буюртма берган. Пудратчи “Тожроҳ” МЧЖдир.

 

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода аҳоли билан суҳбатда Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини юқори даражада нишонлаш мақсадида, вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида ободончилик ва яратувчанлик ишлари янгича тус олгани, юзлаб иншоотлар қурилиши давом этаётганини айтиб ӯтди. 2021 йилгача вилоятда 3000дан ортиқ турли соҳа иншооти, жумладан, саноат корхоналари, мактаб ва боғчалар, ҳаммом ва гӯзаллик салонлари, спорт заллари ва майдончалари, тиббиёт уйлари, қуриб фойдаланишга топширилади.

Ражаббой Аҳмадзода шаҳар аҳолисини тинч-осойишта ҳаётга шукрона қилиб, яратувчанлик ишларини кучайтириш, ёшлар ва ӯсмирларни ӯзликни англаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга чақирди. Мамлакат олий раҳбарияти томонидан Исфара шаҳри ободлигига алоҳида эътибор қаратилаётганидан хурсанд бӯлган исфаралик фаоллар Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга ӯз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Вилоят Раиси сафар давомида С.Абдуллоев номидаги кӯчани асфалтлаш жараёни билан танишди. Янгиланаётган йӯлнинг умумий узунлиги уч километрни ташкил қилади. Йӯлни асфалтлаш ишларига Тожикистон Жумҳурияти Президенти Ижроия дастгоҳининг ҳукумат иншоотлари қурилиш дирекцияси буюртма берган.

Шу куни Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Насрулло Асадуллоев кӯчаси йӯлини асфалтлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Мазкур кӯчанинг салкам 1 километр йӯли вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан “Тожроҳ” МЧЖ томонидан асфалт қилинади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: