Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3591
Печать

Жорий йилнинг 7 август куни бир гуруҳ ӯзбекистонлик журналистлар қадимий ва ҳамиша навқирон Хужанд шаҳрига ташриф буюришди. Уларни чегара ӯтиш нуқтасида карнай-сурнай садолари остида нону туз билан кутиб олишди. Суғд вилояти марказига етиб келган нуфузли меҳмонлар «Кохи матбуот»га ташриф буюриб, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи нашриялари бӯлган «Ҳақиқати Суғд», «Согдийская правда» ҳамда «Суғд ҳақиқати» вилоят газеталари идораларида бӯлишди. Улар редакциялар ходимларининг иш кабинетларида бӯлиб, ҳамкорлар иш фаолияти билан танишдилар.

Шундан сӯнг мазкур қасрда ОАВ ходимлари, ижод аҳли иштирокида матбуот конференцияси бӯлиб ӯтди.

 

Суғд вилояти Раисининг биринчи ӯринбосари Раҳматзода Рустам Мирзо Ӯзбекистон телевидениесининг тожик тилидаги «Рангинкамон» кӯрсатуви муҳаррири, «Ориёно» Ӯзбекистон тожиклар миллий маданияти маркази раиси Шарофат Эрматова, «Овози тоҷик» рӯзномаси бош муҳаррири ӯринбосари Тожибой Икромов, «Ягона осмон остида» ҳужжатли филм муаллифи Жасур Исҳоқов, Самарқанд давлат университети профессори Жума Ҳамроев, «Ховар» рӯзномаси муҳаррири Олим Жумақулов, Ӯзбекистон Миллий ахборот агентлиги бӯлими мудири Нурулло Насриев, «Ӯзбекистон-24» телевидениеси журналисти Зебо Тӯхтаева ва бошқаларни вилоят зиё ва ижод аҳли билан таништирди. У ӯз сӯзида тожик ва ӯзбек халқининг азалий дӯстлиги тарихи ҳақида тӯхталиб, меҳмонларнинг ташрифидан мумнунлигини билдирди.

Шарофат Эрматова тожик халқига бутун ӯзбекистонликлар номидан салом йӯллаб, икки халқ дӯстлигининг янада мустаҳкам бӯлиши рамзи сифатида Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Очилган эшик ёпилмайди», деган сӯзларини айтиб, эшик совға қилганини таъкидлади. Шунингдек, у икки давлат Раҳбарларининг оқилона сиёсатлари борасида гапирди. Суғд ва Самарқанд вилоятлари ҳамкорлиги йӯлга қӯйилганлиги, Самарқандда 138 миллат яшаши, улар орасида кӯплаб тожик миллатига мансуб аҳоли ҳам умргузаронлик қилиб, юрт ободлиги йӯлида ҳисса қӯшаётганлиги, тожик тилида сӯзлашувчи аҳоли «Овози Самарқанд», «Овози тоҷик», «Ховар» каби оммавий ахборот воситалари ёритаётган материаллардан баҳраманд эканлиги, жумҳуриятда 245 мактабда ӯқувчиларга тожик тилида билим берилиши, шунингдек, таълим-тарбия ишлари етти тилда олиб борилишини айтиб ӯтди. Шундан сӯнг ҳар икки юрт журналистлари ва зиёлилари кӯнгилларидаги гаплар ва таклифларини изҳор этдилар. «Халқ сӯзи» рӯзномаси мухбири Шойим Бӯтаев, Тожикистон Жумҳурияти ёзувчилар уюшмасининг Суғд вилояти бӯлими бошлиғи Аҳмаджон Раҳматзод, ёзувчи ӯринбой Усмон, шоир Озарахш, ХДУ профессори Рустам Йӯлдошев, шоира Мунаввара Ойматова ва бошқалар ҳам чиқиш қилиб, ӯз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Ҳар икки халқ вакилларининг фикри бир жойдан чиқди. Тожикистонда ӯзбек китоблари маркази, ӯзбекистонда тожик китоблари марказини очиш, ҳар икки телевидениеда ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этиш, энг яхши асарлар таржимасини йӯлга қӯйиш, университетларга талабалар қабул қилиш, энг муҳими, дӯстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш барчанинг кӯнглидаги гаплар эди.

Ниҳоятда жонли ва самимий бӯлиб ӯтган мулоқотдан кейин меҳмонлар Хужанд шаҳрининг Пайшанбе бозори, Камоли Хужандий боғи, Шайх Маслиҳатдин зиёратгоҳи каби тарихий жойларида ҳам бӯлишди.

Шуни ҳам эслатиб ӯтамизки, меҳмонлар Суғд вилоятининг Бӯстон, Гулистон, Бобожон Fафуров, Истаравшан, Шаҳристон, Панжакент каби шаҳар ва ноҳияларига ҳамда мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрига боришлари кӯзда тутилган.

Ӯз мухбир

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: