Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2749
Печать

30 июл куни эрталаб Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида вилоят маркази-Хужанд шаҳри йӯналишларида янги йӯловчи автобуслари ҳаракати бошланди.

Хужанд шаҳри йӯналишларида автобуслар ҳаракати бошланиши муносабати билан Тожикистон Жумҳурияти давлат Байроғи майдони олдида бӯлиб ӯтган тантанали тадбирда қатнашган вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳаси тӯлиқ амалга татбиқ этилиши доирасида жорий йилнинг охиригача яна 75та “ЛИАЗ” тамғали замонавий автобус олиб келинишини маълум қилди. Маълумотларга қараганда, мазкур лойиҳа Тожикистон Жумҳурияти ҳукумати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қӯллаб-қувватлаши билан 26,8 миллион АҚШ доллари эвазига амалга оширилади.

 

Вилоят Раисининг таъкидлашича, ҳозирда 25та автобус ҳаракати Хужанд шаҳрининг 3, 8 ва 12 маҳаллаларидан бошланиб, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Ғафуров шаҳарчасигача давом этади. Ҳайдовчилар 120 талабгор орасидан танлаб олинган.

Ражаббой Аҳмадзода бундан кейин Душанбе шаҳри тажрибасидан фойдаланган ҳолда бекатлар автобуслар ҳаракатига мослаштирилишини айтди.

Шундан сӯнг, вилоят Раиси зиёлилар, жамият ва сиёсат арбоблари ҳамроҳлигида янги автобусларга ӯтириб, вилоят марказидан Ғафуров шаҳарчасигача бордилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: