Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3235
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Сирдарёнинг Бобожон Ғафуров ноҳияси ҳудудида жойлашган хушманзара оролларини бориб кӯрди.

Сирдарё Тожикистондаги энг катта дарёлардан биридир. Унда кӯплаб оролчалар бор. “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили”га бағишлаб ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида Сирдарёдаги оролчалардан сайёҳлик соҳасини ривожлантириш ва туристларни Суғд вилоятидаги бетакрор мавзеларга жалб этишда фойдаланилади.

 

Вилоят Раиси яқин келажакда бу ерда тустовуқ парвариши йӯлга қӯйилишини маълум қилди. Вилоят Раҳбарининг кӯрсатмасига биноан вилоят Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Бобожон Ғафуров ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг тегишли тизимлари питомник ҳудудини тозалашни бошлаб юборганлар.

“Тустовуқ” питомниги 5 гектар майдонда ташкил қилинади. Бу ерда 1000 бошгача қирғовул парвариш қилинади. Бундан ташқари, бу мавзеда балиқчилик ҳавзасини ташкил қилиш зарурлиги айтиб ӯтилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: