Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3041
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Истиқлол қишлоқ жамоатидаги Сафедтепа қишлоғида хизмат кӯрсатиш маркази ва «Райҳона» тикувчилик цехи ишга туширилди.

Ушбу хизмат кӯрсатиш маркази ва «Райҳона» тикувчилик цехи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маҳаллий ишбилармонлар томонидан хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва тикувчилик цехларини ташкил этиш тӯғрисидаги кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида бунёд этилган.

 

Икки қаватдан иборат бӯлган бу бинонинг биринчи қаватида савдо маркази жойлашган бӯлиб, унинг иккинчи қаватида тикувчилик цехи ташкил этилган. Тикувчилик цехининг ишга туширилиши сабабли қишлоқнинг 20 нафар хотин-қизлари иш жойи билан таъминланган. Айни пайтда цех ишчиларининг бир ойлик иш ҳақлари 500 сомонийни ташкил этилиши вилоят Раисига айтилди. Ражаббой Аҳмадзода тикувчилик цехи раҳбариятига келажакда фаолият доирасини янада кенгайтириб, ишчилар ҳақини 1200 сомонийгача кӯтариш юзасидан аниқ тадбирлар белгилаш зарурлигини топширди. Ушбу цех ноҳиянинг таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб, мактаб кийимлари тайёрлаш учун буюртмалар қабул қилишни маслаҳат берди.

Сӯнгра, вилоят Раиси Сафедтепа қишлоғидаги 9-умумтаълим муассасасининг қӯшимча биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

Ушбу таълим муассасаси ӯқувчиларининг сони кӯпайганлиги сабабли қӯшимча бино қурилиши бунёд этилиши қайд этилди. Вилоят Раиси танишув чоғида қурилиш ишлари сифатига кӯпроқ жиддий эътибор қаратилиши, бу бино кӯп йиллар халққа хизмат қилиш тӯғрисида масалаҳатлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: