Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2966
Печать

Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоятда эълон қилинган “1300 зарбдор меҳнат куни” доирасида Спитамен ноҳиясида ободончилик ва яратувчанлик ишлари бир маромда давом этмоқда.

Спитамен ноҳияси тадбиркорлари юксак ватанпарварлик ҳисси билан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмаларини бажариш мақсадида, ӯз ноҳиялари ободлигига муносиб ҳисса қӯшмоқдалар.

 

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Спитамен ноҳиясининг Навкат шаҳарча жамоатида беш қаватли хизмат кӯрсатиш маркази биноси лойиҳаси билан танишди. Масъуллар маълумотига қараганда, хизмат кӯрсатиш маркази маҳаллий тадбиркор томонидан бунёд этилади. Лойиҳага кӯра, бино меҳмонхона, сартарошхона, ҳаммом, спорт зали ва ресторанни ӯз ичига олади.

Ражаббой Аҳмадзода тадбиркор бошламасини олқишлаб, ноҳияда бундай ташаббускор тадбиркорлар кӯпайишига ишонч билдирди.

Сӯнгра, вилоят Раиси ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи биноси олдида Тожикистон Жумҳурияти давлат Герби майдони қурилишига тамал тоши қӯйди. Лойиҳага кӯра, давлат герби устунининг баландлиги 24 метрни ташкил қилади. Майдон атрофи ободонлаштирилади ва кӯкаламзорлаштирилади. Мазкур иншоот ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан қурилади. Пудратчи “Элегант” МЧЖдир.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: