Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3565
Печать

Миллий байрамлар ва Тожикистон Жумҳурияти давлат Истиқлолияти 30 йиллигини юксак даражада кутиб олиш учун Конибодом шаҳрида бунёдкорлик ва ободончилик ишлари бир маромда давом этмоқда.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Конибодом шаҳрига уюштирган иш сафари чоғида бир қатор иншоотларда бораётган иш жараёни билан танишди. Ражаббой Аҳмадзода, аввало, Лоҳутий қишлоқ жамоати Жаҳонзеб қишлоғидаги 29-мактабнинг янги биноси қурилишини кӯздан кечирди.

 

Лойиҳага кӯра, мактабнинг янги биноси 3 қаватдан иборат бӯлиб, 22 синфхона, фан ва ҳунар ӯрганиш кабинетлари, ошхона, спорт зали, мажлислар зали ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан иборат. Мактабнинг асосий биноси 580 ӯқувчи учун ӯтган асрнинг 80-йилларида бунёд этилган бӯлиб, айни пайтда унда 1200дан ортиқ ӯқувчи ӯқийди. Ӯқувчилар сафининг кенгайгани ва мактаб авария ҳолатида бӯлгани учун Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ӯтказиши билан янги ва замонавий мактаб биноси қуриляпти.

Танишув чоғида вилоят Раҳбарига шу кунгача асосий ишлар бажарилгани ва 70 киши қурилиш ишлари билан машғул эканлиги ҳақида маълумот берилди. Иншоот буюртмачиси вилоят Асосий қурилиш идораси бӯлиб, пудратчи ПМК-44 ҳисобланади.

Жорий йилда Конибодом шаҳар прокуратура органи ходимлари ҳам чиройли ва замонавий бино эгаси бӯлишади. Айни пайтда хизмат биноси қурилиши давом этиб, у лойиҳага кӯра, икки қаватдан иборатдир. Вилоят Раиси қурилиш ишлари билан танишиш вақтида масъулларга асосий эътиборни иш сифатига қаратиш ва қуриладиган бинони белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш кӯрсатмасини берди.

Исмоил Сомоний номидаги майдонда қурилиш ишларининг бориши билан танишув чоғида вилоят Раиси бу маконнинг ободонлаштирилиши Конибодом шаҳри аҳолисининг маданий дам олиши учун ёрдам беришини таъкидлади. Шунинг учун қурувчилар иш сифатини яхшилаш ва майдон ҳамда унинг атрофини кӯкаламзорлаштириш ва безаш учун тадбирлар белгилашлари зарурдир. Бу майдонда Шоҳ Исмоил Сомонийнинг хизматларини қадрлаш мақсадида, тожикларнинг биринчи давлатчилиги асосчисининг ҳайкали ӯрнатилади. Ушбу иншоот буюртмачиси вилоят Асосий қурилиш идораси бӯлиб, пудратчи «СМС» МЧЖ ҳисобланади.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Пойменная мавзесида Конибодом шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасининг бажарилаётгани билан танишди. Айтиш керакки, сув билан таъминлаш шаҳар аҳолиси учун муҳим масала ҳисобланиб, бу танқисликни бартараф этиш жумҳурият Ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши ва Европа Банкининг молиявий ёрдами билан амалга оширилади. Бунинг учун Пойменная сув тортиш станциясидан Конибодом шаҳригача 11 километрлик масофада сув тармоғи тортиб келинади. Ушбу лойиҳа доирасида сув линияси қувурлари тортиш ишлари давом этяпти. Танишув чоғида вилоят Раисига бу иншоот ишга туширилиши билан С.Айний, Бобокалонов, Жавонон, Ленин, Ниёзмуҳаммедов ва Камол Хужандий кӯчалари аҳолисини тоза ичимлик билан таъминлаш имкони яратилиши айтилди.

Жорий йил Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили», деб эълон қилинди. Сайёҳлик соҳасини тараққий эттириш ва вилоят туристик минтақаларига, жумладан, Конибодом шаҳрига ҳам ички ҳамда ташқи сайёҳларни имкон қадар кӯпроқ жалб этиш учан зарурий тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, маҳаллий соҳибкорлар ташаббуси билан шаҳарда замонавий меҳмонхона ва тӯйхона қурилиши давом этяпти. Бу иншоотда қурилиш ишларининг бориши вилоят Раиси эътиборини тортди. Вилоят Раҳбари ишлар билан танишув чоғида ишларни жонлантириш юзасидан масъулларга вазифа берди.

Вилоят Раиси Конибодом шаҳар марказий стадионини таъмирлаш ва янгилаш ишларини ҳам кӯздан кечирди. Эслатиш керакки, ӯсмирлар ва ёшларни спортга янада кӯпроқ жалб этиш мақсадида, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан «Ҷавонӣ» стадионида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Янгилаш ишлари тугатилгач, стадион 10 минг ӯринга эга бӯлган спорт маконига айланади. Ражаббой Аҳмадзода ишлар билан танишгандан кейин масъуллар ва қурувчиларга қурилиш ишларини тезлаштириш топшириғини берди.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Конибодом-Патар автомобил йӯлининг янгиланиши ва таъмирланишини ҳам бориб кӯрди. Ушбу лойиха жумҳурият Ҳукумати ҳиссаси ва Умумжаҳон банк маблағ ӯтказиши ҳамда Транспорт вазирлигининг буюртмаси билан амалга ошириляпти.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: