Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3738
Печать

Шу куни Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида вилоят иқтисодий-ижтимоий соҳалари фаолиятининг 2018 йил биринчи уч ойлигидаги якунига доир фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди.

Мажлисда вилоят Раиси ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи тизимлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бошлиқлари, шаҳар ва ноҳиялар, шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари раислари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашдилар.

 

Фаоллар мажлисини вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода кириш сӯзи билан очди. Вилоят Раиси ӯринбосари Хожазода Ориф Ашурий “Вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг 2018 йил биринчи уч ойлигидаги натижалари якуни” юзасидан маъруза қилди.

Унинг айтишича, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи жорий йилнинг биринчи уч ойлигида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш, Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисига йӯлланган навбатдаги Паёмда келтирилган кӯрсатмалар, мамлакат Раҳбарининг вилоят шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафарлари чоғида берилган кӯрсатмаларни бажариш учун бир қатор тадбирларни амалга оширди.

2018 йилнинг биринчи уч ойлигида давлат бюджетининг даромад қисми (ижтимоий солиқни назарда тутмаганда) 107,8 фоиз таъминланиб, бюджетга 475,7 млн. сомоний келиб тушди. Бу тасдиқланган режага нисбатан 34,3 млн. сомоний ва ӯтган йилга нисбатан 79,9 млн. сомоний ортиқдир.

Вилоят хорижий савдо айланмаси ҳажми 2018 йилнинг январ–март ойларида 500,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 110,2 фоизга тенгдир.

Импорт ҳажми 364,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу кӯрсаткич олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 31,9 млн. долларга ортган бӯлса ҳам, унинг хорижий савдо айланмасидаги ҳажми йилдан-йилга камаймоқда. Агар 2017 йилнинг биринчи уч ойлигида импорт ҳиссаси хорижий савдо ҳажмининг 73,2 фоизини ташкил этган бӯлса ҳам, бу кӯрсаткич жорий йилнинг биринчи уч ойлигида 72,8 фоизга тенглашган. Бу импорт ӯрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантириш йӯналишидаги давлат дастурларининг самарали татбиғидан дарак беради.

Бу даврда экспорт ҳажми 136,2 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 млн. доллар ёки 11,8 фоиз ортиқдир.

“2015-2017 йиллар учун инвестиция, грантлар ва асосий қурилиш давлат дастури”га мувофиқ, барча йӯналишларда 2018 йилнинг 1 январигача бӯлган ҳолатга кӯра, вилоятда 24та инвестицион давлат лойиҳаси амал қилмоқда. Унинг доирасида 308,28 млн. АҚШ доллари ӯзлаштирилган.

Вилоят Раиси ӯз чиқишида иқтисодий-ижтимоий соҳалар натижалари ҳақида гапириб, ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликларни ҳам санаб ӯтди.

Белгиланган тадбирлар ва уюшқоқ фаолиятни йӯлга қӯйиш натижасида жорий йилнинг 1 апрелидаги ҳолатга кӯра, вилоятнинг барча хӯжалик юритиш шаклларида 439 млн. 14,5 минг сомонийлик қишлоқ хӯжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Ӯсиш ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,8 фоизга тенглашган.

Шу йилнинг уч ойида вилоятда 2 млрд. 298,1 млн. сомонийлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Ӯсиш суръати ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,1 фоиз таъминланган.

2018 йилда 1613та иш ӯрнига 88та янги саноат корхонасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2018 йилнинг уч ойи давомида вилоят миқёсида 335 ишчи ӯрнига эга 24та янги корхона ӯз фаолиятини бошлаган.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода вилоят иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал қилиш, жумладан, ердан самарали фойдаланиш, тадбиркорлар ва рақобатга чидамли маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қӯллаб-қувватлаш, экспорт кӯламини кенгайтириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайтадан йӯлга қӯйиш, етимлар ва ночор кимсаларга ёрдам қӯлини чӯзиш борасида масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Вилоят Раисининг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларига кӯра, тегишли тизимлар, тадбиркорлар ва меҳнат жамоалари билан биргаликда тикувчилик цехлари ва сутни қайта ишлаш корхоналарини қуриш учун фойдали тадбирларни белгилаш зарур.

2018 йилда 55та ишчи ӯрнига эга сут ишлаб чиқарувчи 7та корхона қуриш режалаштирилган. Сутни қайта ишлаш корхоналари Истиқлол, Исфара, Конибодом, Панжакент, Хужанд шаҳарлари ҳамда Деваштич ва Жаббор Расулов ноҳияларида бунёд этилади.

Шунингдек, 2018 йилда вилоят бӯйича 284та иш ӯрнига эга 22та янги тикувчилик цехини фойдаланишга топшириш кӯзда тутилган. Қайд қилиш зарурки, жорий йилнинг 3 ойи давомида вилоятда 184та ишчи ӯрнидан иборат 11та янги тикувчилик цехи ташкил қилинди. Бу даврда 59,4 млн. сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу олдинги йилга нисбатан 29,5 млн. сомоний ёки 2 марта ортиқдир.

-2018 йилнинг “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши доирасида Миллат пешвоси томонидан ҳунармандларга бир қатор имтиёзлар берилди. Жумладан, ишлаб чиқарилиши уйда йӯлга қӯйилган халқ ҳунармандчилигининг 105 тури солиқдан озод қилинди. Бу соҳа тараққиётига хизмат қилади,-дея таъкидлади Ражаббой Аҳмадзода.

Вилоят Раиси Зафаробод, Конибодом ва Ашт раисларини саволга тутиб, уларга турли йӯналишлардаги камчиликларни тузатиш, жумладан, сувли ерлар ва яйловлардан унумли фойдаланиш, солиқ режасини таъминлаш, маориф соҳасида хусусий муассасаларни қуриш, жамиятни соғломлаштириш, маданий иншоотларни таъмирдан чиқариш, мактабларни дарслик китоблари билан таъминлаш, ободончилик ишларини кенг йӯлга қӯйиш юзасидан қатъий топшириқлар берди.

Бундан ташқари, Хужанд, Истиқлол, Бӯстон ва Гулистон шаҳарлари раисларига фаолият юритмаётган корхоналарни ишга тушириш, иш жойларини ташкил қилиш, саноат соҳасини равнақ топтириш учун аниқ тадбирлар белгилаш вазифасини юклади.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода йиғилиш сӯнгида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари билан ҳисобот даврида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий кӯрсаткичлари ошиб, миллий мақсадларни амалга ошириш, давлат стратегия ва дастурларини бажариш ишлари янги босқичга кӯтарилгани, бунинг натижасида барча соҳаларнинг устувор тараққиёти таъминланганини таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: