30 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари чоғида балиқчилик хӯжаликлари фаолияти билан танишди.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон зотли балиқлар парвариши йӯлга қӯйилган махсус ҳовузга 10 минг бошдан ортиқ «оқ амур» балиғини ушбу фойдали балиқ тури кӯпайиши учун қӯйиб юборди.
Сунъий кӯл масофаси қарийб 5 гектарни ташкил этади. Соҳа мутахассислари маълумотига кӯра, бу ерда «оқ амур», «оқ пешона» ва «карп» зотли ӯн минглаб балиқни парваришлаш учун қулай имконият яратилган.
Ягона меъёрга мувофиқ, 100 килограмм балиқ учун бир кеча-кундузда 2 килограмм озуқа бериладики, бу миқдор кӯрсаткич юзасидан 2 фоизни ташкил этади.
«Оқ амур», «оқ пешона» ва «карп» зотли балиқлар ӯрта ҳисобда бир йил давомида 600 граммдан 1 килограмм 200 граммгача вазн олади.
Айтиш жоизки, Тожикистон Жумҳуриятида мамлакат Президентининг бевосита ташаббуси билан бошқа режа, тадбирлар белгиланиши, давлат дастурлари ва лойиҳалар тайёрланиши билан бир қаторда «Балиқчилик соҳасини ривожлантириш давлат дастури» ҳам қабул қилиниб, амалга татбиқ этилади.
Бу давлат дастури қабул қилингандан кейин жумҳуриятда балиқчилик хӯжаликлари сони ортиб, мамлакат фуқаролари балиқ парвариши ва унинг сотуви билан яхши иқтисодий даромад олади.
Айтиш лозимки, давлат Сарварининг доимий эътибори шарофати билан бошқа минтақалар, жумладан, Хатлон вилоятида ҳам бу соҳада илгарилаш кӯзга ташланади. Зеро, 200та балиқчилик хӯжалиги фаолияти учун 2 минг гектардан ортиқ ер ажратилган.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон «оқ амур» балиқларини қӯйиб юборгандан кейин ва балиқчилик хӯжалиги фаолияти билан танишгач, мутахассисларни бу даромадли соҳа ривожи учун самарали меҳнат қилишга чақирди.
Манба: www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: