Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3493
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Хужанд шаҳрида бӯлиб, лавҳа юзидаги пардани кӯтариш билан халқаро «Парламент» меҳмонхона мажмуаси фаолиятини расман бошлаб берди.

Бу замонавий меҳмонхона 4 қават ва ертӯладан иборат бӯлиб, шаҳарнинг чиройли мавзеси-дарё қирғоғидаги Сирдарё кӯчасида гӯзал ва замонавий эскиз асосида бир гектар майдонда қад ростлаган.

 

Маълумот берилишича, бу замонавий иншоотнинг «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да фойдаланишга топширилиши Тожикистон Ҳукумати, хусусан, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сайёҳлик соҳаси ривожи ва мамлакатнинг гӯзал бу шаҳари меҳмонлари учун кенг дам олиш ва фароғат имкониятини яратишга бӯлган юксак эътиборидан далолатдир.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бу меҳмонхонадаги шароит билан танишув чоғида унинг қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди. Ушбу меҳмонхона лойиҳаси «Шаҳрофар» масъулияти чекланган жамият томонидан тайёрланиб, ишларни «Пирӯз» тижорат кооперативи бажарган. «Парламент» меҳмонхонаси 29та хона, жумладан, 6та олий даражали (делюкс) хона, 15та олий (люкс) хона ва 8та стандарт хонадан иборат бӯлиб, 160 ӯринга эга. Ушбу иншоот маҳаллий тадбиркорлар томонидан Тожикистон, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон сармоясини жалб этиш билан 5 йил муддатда қуриб битказилган. Бу меҳмонхонанинг қурилиш ишлари жараёнида 250 нафар маҳаллий аҳоли иш ва яхши ойлик маош билан таъминланган эди.

Меҳмонхонанинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кӯрсатиш нуқталари ва ресторан жойлашган бӯлиб, унинг ертӯласида ошхона ва ҳаммом бунёд этилган. Бу иншоотда фаолиятининг биринчи босқичида 60 киши доимий иш ва яхши ойлик иш ҳақи билан таъминлангани таъкидланди.

«Парламент» халқаро меҳмонхона мажмуасида кенг хизмат кӯрсатиш шароити, жумладан, саёҳат ва томоша мижозлар учун мавжуддир. Жаҳон стандартларига мос меҳмонхонада фитнес ва билярд ӯйини зали ҳам мавжуд бӯлиб, мижозлар унда яратилган шароитдан ҳар куни кенг фойдаланишлари мумкин. Меҳмонхонада турли совғалар ва жавоҳирот дӯкони жойлашган ва унда миллий қадриятларимизни акс эттирувчи хилма-хил рамз ва ашёлар меҳмонлар ҳамда сайёҳларга таклиф этилади.

Давлатимиз Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон меҳмонхона шароити билан тӯлиқ танишиб бӯлгандан кейин унинг ёнидаги 70 ӯринга мӯлжалланган спорт майдончасини фойдаланишга топширди.

Маълумотга кӯра, Мамлакат ҳукумати қӯллаб-қувватлаши билан кейинги йилларда мамлакатнинг шаҳар ва ноҳияларида, жумладан, Хужанд шаҳрида спорт соҳаси, хусусан, футбол тараққий этиб, ёшларнинг машқ қилишлари учун янада кенг имконият яратилгани боис ривожланиш сари юз тутмоқда. Меҳмонхона ёнида халқаро меъёрлар асосида қурилган спорт майдончасида турли ӯйинлар, жумладан, футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон ва теннис ӯйинларини ӯтказиш учун яхши шароит муҳайё этилган.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бу спорт майдончасининг очилиш маросимида масъулларга имкон қадар кӯпроқ ӯсмирлар ва ёшларни спорт машғулотлари ва соғ-ломлаштириш машқларига жалб этиш юзасидан топшириқ берди. Бу спорт иншооти ичида 12 ёшгача бӯлган ӯсмирлар учун кичик футбол майдончаси ҳам бунёд этилган.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакат Истиқлолияти йилларида Мамлакат ҳукумати миллат саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ бӯлган спорт соҳаси ривожига катта эътибор қаратиб, бу йӯналишда ёшлар учун кенг ва қулай имкониятлар яратган, дейиш мумкин.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон «Парламент» халқаро меҳмонхонаси мажмуасининг «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да очилишини бутун Тожикистон халқи, хусусан, Хужанд шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун муносиб туҳфа бӯлганини таъкидлаб, бундай иншоотнинг қуриб фойдаланишга топширилиши гӯзал табиат ва улкан сайёҳлик имкониятига эга бӯлган Тожикистонга чет эллик сайёҳлар эътиборини тортиш учун муҳимлигини айтди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: