Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2930
Печать

2018 йил 22 март, куннинг иккинчи ярмида Нью-Йорк шаҳрида “2018-2028 йиллар, сув устувор тараққиёт учун” халқаро ӯн йиллик амалиётининг бошланиши муносабати билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “2018-2028 йиллар, сув устувор тараққиёт учун” халқаро ӯн йиллик амалиёти доирасида сув захиралари, иқлим ӯзгариши, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги афзал амаллар” номи остида бӯлиб ӯтган Тожикистон ва фаол мамлакатларнинг қӯшма тадбирида иштирок этди ва нутқ сӯзлади.

 

Дастлаб мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “2018-2028 йиллар, сув устувор тараққиёт учун” халқаро ӯн йиллик амалиётининг бошланишига бағишланган биринчи мулоқот муваффақиятли якунланганидан қониққанини ва хурсанд эканлигини билдирди.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон биз сув захиралари соҳасидаги мақсад ва вазифаларга ӯз вақтида эришиш учун турли йӯналишларда сайъ-ҳаракатларимизни доимо жонлантиришимиз керак, деган ташаббусни илгари сурди.

Тожикистон давлати Сарвари иқлим ӯзгаришининг табиатга таъсири тобора кучайиб бораётгани, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан ташвиш билдириб, сув тошқини, сел, кӯчки тушиши каби табиий офатлар ҳар йили аҳоли ва мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, иқлим ӯзгариши чучук сув захираларининг сони ва сифатига салбий таъсир қилмоқда. Тожикистонда сӯнгги ӯн йилда бутун Марказий Осиё учун ҳаётан муҳим аҳамиятга эга бӯлган музликларнинг эриётгани қайдга олинган. Иқлим ӯзгариши натижасида минтақадаги музликлар майдонининг шиддатли қисқариб бораётгани бу каби стратегиянинг нақадар муҳимлигини кӯрсатади.

Тожикистон устувор тараққиётнинг муҳим бӯлаги ҳисобланган мувофиқлашув тадбирларини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сӯзининг якунида Тожикистн билан самарали ҳамкорликни йӯлга қӯйганлари, мамлакатимизнинг ташаббусларини маъқуллаганлари учун нуфузли ташкилот ва тузилмалар ҳамда экспертларга миннатдорчилик билдирди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: