Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 388
Печать

Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида вилоят ҳукуматининг 2020 йилнинг биринчи олти ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот йиғилиши булиб утди. Йиғилишда Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

Бу даврда вилоятда эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва юқумли коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун вилоят бюджети ҳисобидан 9 миллион 561,8 минг сомоний маблағ ажратилгани ва бу маблағлар тиббий жиҳозлар, шифокорлар учун махсус кийимлар, дори-дармонлар ҳамда антисептик маҳсулотлар сотиб олиш, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун моддий ёрдам ва уларнинг ойлик маошига қушимча пул беришга йуналтирилгани айтилди.

Шунингдек, вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун эпидемияга қарши чораларни кучайтириш  мақсадида Тожикистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги № АП-1365 Амри асосида ва Суғд вилоятида юқумли коронавирус касаллиги пайдо булиши ва одамларга юқишининг олдини олиш учун эпедимияга қарши чораларни амалга ошириш мақсадида вилоят Раисининг 2020 йил 1 апрелдаги № 48 амрига имзо чекилиб, вилоят штаби ташкил этилгани қайд этиб утилди.

Бу даврда аҳолининг юқумли кронавирус касаллигининг олдин олишга доир маълумотини оширишга қаратилган маърифий-ахборот тадбирлари, тушунтириш ишларини олиб бориш, аҳоли яшаш ва одамлар тупланадиган жойлар, транспорт ва заллар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари, бозорларни зарарсизлантириш ишлари кучайтирилиб, бу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча имкониятлар сафарбар этилгани айтилди.

Вилоят Раиси иштирокидаги матбуот йиғилиши ҳақидаги тулиқ маълумот билан газетамизнинг келгуси сонида танишасиз.

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: