Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясида "Уқобча" хусусий мактабгача таълим муассасасини очди.
Икки қават ва ёрдамчи иншоотлардан иборат ушбу бино ватанпарвар тадбиркор Замира Каримова томонидан қурилган.
Бу тадбиркор аёл таълим учун барча шароитларга эга бўлган бундай чиройли ва замонавий болалар боғчасини бунёд этиш билан Тожикистон Республикаси {укуматининг болаларни мактабгача таълим муассасаларига кӯпроқ жалб этиш йӯналишидаги мақсадини амалга оширишга ӯз ҳиссасини қўшишдир.
Корхонада қайта қуриш ва таъмир ишлари 2019 йилда бошланган бӯлиб, у Халқаро Наврўз кунлари арафасида давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида тантанали равишда очилган.
120 кишига мўлжалланган маориф соҳаси муассасасида таълим тожик ва рус тилларида олиб борилади. Болаларни меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун тажрибали ўқитувчилар жалб қилинган. "Уқобча" болалар боғчаси фаолият бошлаши билан 20 нафар маҳаллий аҳоли иш ва яхши маош билан таъминланди.
Боғча ҳовлисидаги 4та айвонча миллий тарзда чиройли, замонавий безатилган бўлиб, боғча болаларининг ӯйнаши ва уларга машғулотлар ӯтиш учун мувофиқ келади.
Бу хурсандчилик кунида болалар шодлигининг чеки йӯқ эди, чунки улар шахсан маорифпарвар Миллат пешвосининг қӯлидан байрам совғаларини олишди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон болалар боғчасидаги мавжуд шароитлар билан танишар экан, қурувчи-ларнинг меҳнатини юқори баҳолади ва тадбиркорлар ташаббусига таҳсинлар айтди.
Мактабгача таълим муассасаси ишга тушгач, Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги болалар боғчалари сони 36тага етди.
Ноҳия маориф соҳаси ходимлари давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида болаларни янада кӯпроқ мактабгача таълим тарбияга жалб этиш мақсадида қайта тикланиб таъмирланган "Уқобча" хусусий болалар боғчаси Халқаро Наврӯз байрами арафасида мамлакат ҳукуматининг болалар учун арзирли совғаси бӯлди.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: