Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 658
Печать

Жорий йилнинг 23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғида «Бобожон Мақсуд» деҳқон хӯжалиги тижорат кооперативи сут-товар фермасини ишга туширди.

Давлат Раҳбарига ушбу сут-товар фермасининг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда тожик зотли 350 бошдан ортиқ қораола  катта чорва моли боқилиши ҳақида маълумот берилди. Бу ердаги чорва моллари умумий ҳисобидан 120таси соғилади ва ҳар йили 3 минг 569 литр сут ишлаб чиқарилади. Тожик қораола зотли молини кўпайтириш минтақанинг иқлими ва шароитига мослаштирилган ва бу катта чорва молининг маҳсулдорлиги жуда юқоридир.

Чорвадорлар фаолияти билан танишиш жараёнида Миллат пешвоси мавжуд имконият ва захиралардан фойдаланган ҳолда, катта чорва молини кўпайтириш ва зотлилигини янада ошириш бўйича фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат кооперативи 2178 гектар ерга эга бӯлиб, шундан 213 гектари сувли ва 136 гектари лалми ерлардир. Бу хӯжалик ҳар йили чорва озуқасини етарлича захира қилиш билан бирга, яна 1740 гектар яйловга эга бӯлиб, бу эса соҳанинг ривожлантириш учун ишончли замин яратади. «Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги техникасига эга ва меҳнат аҳли ундан чорва озуқасини йиғишда кенг фойдаланишади. Чорвадорларнинг соҳанинг олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорлиги талаб даражасида олиб борилиб,  илмий тавсиялар асосида катта чорва молларининг зотдорлигини ошириш йӯлида  маҳсулдорлиги йил сайин ошиб бормоқда. «Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат кооперативининг сут-товар фермаси томонидан ишлаб чиқарилган сут ҳамкорлик шартномалари асосида иккита корхонага ўз вақтида етказиб берилади ва  ундан сут маҳсулотларининг бир нечта турлари ишлаб чиқарилади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Бобожон Мақсуд» деҳқон хӯжалиги тижорат кооперативи сут-товар фермасининг ҳудудида кӯргазмага қӯйилган маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари билан танишди ва масъул шахсларга юқори сифатли экологик жиҳатдан тоза ва рақобатлаша оладиган ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалиги тижорат-кооперативи меҳнат аҳли чорвачилик соҳасини ривожлантириш билан бир қаторда, боғдорчилик, сабзавотчилик ва экинчилик йӯналишида ҳам бой тажрибага эга бӯлиб,  ҳар йили мева ва сабзавотлардан кӯнгилдагидек ҳосил олишади.

«Бобожон Мақсуд» деҳқон хўжалигида 100 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган ва бундан 26 нафар хотин-қизлар сут-товар фермасида ишлашади.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: