Азиз ватандошлар!
Бу йил халқаро аҳамият касб этганига ӯн йил бӯлган Наврӯз байрами кириб келиши билан Тожикистоннинг бутун шарафли халқини, жумладан, Суғд вилоятининг барча аҳолисини ва сизларнинг ҳаммангиз-бугунги байрам тадбири иштирокчиларини самимий табриклайман.
Бу халқаро байрам мустақил Тожикистоннинг қуёшли заминига хурсандчилик ва кӯркамлик, осойишталик ва ободлик, яратувчан ва бунёдкор куч, барака ва фаровонлик ҳадя қилишини тилайман.
Озодлик ва мустақиллик шарофати билан бизнинг маданиятли аждодларимиз байрами бӯлган Наврӯз қайтадан тикланиб, янги мазмун ва моҳиятга эга бӯлгани ва ҳозир мамлакат халқининг энг яхши удумларидан бирига айлангани қадимий тожик халқининг фахрланишига арзийди.
Ӯн йил олдин, яъни 2010 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро Наврӯз байрамига доир Резолюция қабул қилиши билан бу қадимий удумнинг умумбашарий аҳамиятини яратувчан ақл кӯриниши, сабр-тоқатлилик фалсафаси ифодачиси, осойишталик ва бирдамлик, тинч-тотувликда яшаш, тарих, маданият ҳамда аждодлар анъаналарини қадрлаш нишони сифатида жаҳон аҳлига таништирди ва эълон қилди.
Бизнинг аждодларимиз ӯта қадим замонлардаёқ шамсий йил тақвимининг биринчи кунини баҳорнинг биринчи куни-табиат ва наботот оламининг уйғониши, экин ишларининг бошланиши, оламнинг такомиллашуви ва тартибга келиши деб билишган.
Бу байрам қадим даврлардан бугунги кунгача инсон ва табиат ӯртасидаги узилмас боғлиқликнинг рамзи, поклик ва ёшариш, муҳаббат ва дӯстлик, кечиримлилик ва самимийлик айёми сифатида нишонланади. Шу сабабли ҳам инсоният тарихи давомида миллий маданиятимизнинг ифтихорларидан бири бӯлган Наврӯзга одамларнинг эътиқоди борган сари ошиб борган. Наврӯз ӯзининг олти минг йилликдан ортиқ тарихи давомида жуда мушкул ва долғали босқичларни бошидан кечирган. Аммо бизнинг шарафли аждодларимиз кӯплаб тӯсқинликлар ва мушкулликлар мавжуд бӯлишига қарамай, Наврӯзни нафақат ӯз аждодларининг муқаддас мероси сифатида ҳимоя қилдилар, балки уни инсонпарвар ва яратувчан удум сифатида дунёнинг бошқа халқларига муносиб тарзда таништира олдилар.
Шунинг учун Наврӯз нафақат янги йил бошланиши ва табиатнинг уйғониши байрами, балки сабр-тоқатлилик хислатини мустаҳкамловчи, инсониятнинг бирдамлилиги ва уюшқоқлиги ҳамда айни пайтда миллий ифтихоримизни янада кучайтирувчи омил ҳисобланади.
Тарихчиларнинг маълумотига кӯра, Наврӯз шодлик-хуррамлик, ёруғликнинг зулмат устидан ғалабаси байрами номи билан Куруш замонидан бери орий қавмларнинг миллий байрами сифатида эълон қилиниб, уни нишонлаш учун ӯзига хос дастурлар, жумладан, уй ва яшаш манзилларини тоза ва покиза сақлаш, бир-бирининг гуноҳидан ӯтиш ва шунга ӯхшашлар белгиланган эди.
Кейинги асрларда Тоҳирийлар, Саффорийлар ва Сомонийлар хонадонлари орқали Наврӯз шукуҳи халқимиз яшайдиган маконлар миқёсида янада кенгроқ ёйилди.
Наврӯз анъаналари ва удумларининг тикланиши бугунги кунда, яъни Тожикистон ӯз мустақиллигини қӯлга киритган даврда қадимий тожик халқи ва Наврӯз маданиятига эга бӯлган минтақалар халқларининг жаҳон аҳлига паёми сифатида халқаро мақом касб этди.
Бугун биз хурсандчилик ва фахрланиш туйғуси билан Мустақиллик давридаги Наврӯз шод-хуррам турмушнинг бошланишидан хабар келтирувчи, бахт-саодат даракчиси ва мамлакатимизнинг ёрқин келажагини ифодаловчи байрам эканлигини эълон қила оламиз.
{аммадан муҳими, Наврӯз анъаналари, урф-одатлари ва удумлари ӯзида буюк инсонийлик хислатлари ва юксак маънавиятни мужассам этган бӯлиб, улардаги ҳақиқатни тушуниш маънавий ӯзликни англаш ва миллий ӯз-ӯзини таниш, шунингдек, жамият аҳли ахлоқий маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.
Наврӯзнинг энг қимматбаҳо анъаналаридан бири шуки, халқ уй-жойларини, рӯзғор буюмларини, уст-бош, кийим-кечакларини тоза ва озода тутади, шунинг-дек, ӯзининг ички ва ташқи дунёсини гина-кудуратдан, адоватдан, зӯравонлик ва ёмон ахлоқлиликдан тозалайди, бир-бирини очиқ чеҳра, табассум ва шодлик билан қабул қилишади.
Мустақил мамлакатимизда охирги йилларда бу муборак байрамни муносиб кутиб олиш учун унинг удум ва анъаналарини бажариш билан биргаликда, шунингдек, бунёдкорлик ва ободончилик ишларини жонлантириш, турли иншоотлар, жумладан, ижтимоий муассасалар-мактаб ва болалар боғчалари, саломатлик марказлари, тиббий пунктлар қурилиши, боғлар барпо этиш, ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этиш, йӯллар қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш анъанага айланган.
Хусусан, тожик халқининг тарихий байрами-давлат Мустақиллигининг ӯттиз йиллигига тайёргарлик тадбирлари доирасида бутун мамлакат миқёсида, жумладан, қадимий Суғд вилоятида ҳам бунёдкорлик ишларининг жадал суръатларда олиб борилаётгани юқорида айтганларимизнинг далилидир.
Бугун Суғд вилоятига уюштирган иш сафаримиз доирасида Бӯстон ва Гулистон шаҳарларида турли мақсадларга қаратилган бир неча иншоотларни фойдаланишга топширдик. Уларда вилоятнинг юзлаб аҳолиси учун доимий иш ӯринлари ташкил этилган.
Суғд вилояти аҳолиси, хусусан, унинг ор-номусли тадбиркорлари Ватан ободончилиги йӯлидаги масъулиятларини яхши тушуниб етганлар ва бу йӯналишда самарали фаолиятни йӯлга қӯйишган.
Шунингдек, яқин кунларда Хужанд шаҳри, Бобожон Ғафуров ва Спитамен ноҳияларида яна ӯнлаб янги ижтимоий ва хизмат кӯрсатиш иншоотлари, жумладан, таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилиши назарда тутилган. Бундай ташаббуслар вилоятнинг Наврӯз байрамига аталган тадбирларига янада ӯзгача шукуҳ бағишлайди.
Азиз қатнашчилар!
Мамлакат ҳукумати шу бугунгача улуғ аждодларимиз хотирасини қадрлаш юзасидан фойдали тадбирларни амалга ошир-япти. {озир қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги ва Шайх Камол Хужандийнинг 700 йиллиги байрамларининг ЮНЕСКО байрамлари рӯйхатига киритилган бӯлиб, жорий йилда нишонланишини ифтихор ва қаноатмандлик билан айтиб ӯтаман.
Бу барча ютуқлар ва ободончиликлар биз ва сизга давлат Мустақиллигининг мустаҳкамлиги туфайли насиб этди.
Шунинг учун жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси онгида мустақилликка эгаликни эҳтиром этиш, озод ва ӯз эркига эга бӯлган давлатдан, бой аждодий тарихдан, улкан маданий меросдан ҳамда аждодларимизнинг анъана ва удумларидан фахрланиш хислати миллий ифтихор ва ӯзлигини англаш ҳиссининг кучайиб бориши учун муҳим омилга айланиши керак.
Уй-жойларни, маҳалла-куйни обод ва чиройли қилиш, ҳовли ва кошоналарни озода сақлаш, ҳамма ерни яхшилаш ва тоза тутиш қоидаларига риоя қилиш халқимизнинг энг яхши ва азалий хислатларидан бири ҳисобланади.
Хусусан, турли юқумли касалликлар тез суръатларда тарқалаётган ҳозирги шароитда бу масалаларга жиддий эътибор бериш жамиятимиз ҳар бир фуқаросининг вазифаси ҳисобланади. Зеро, ҳар бир шахснинг саломатлиги, ҳаммадан аввал, унинг ӯз қӯлидадир. Шу ӯринда халқимиз ваҳима ва таҳликага тушмасликлари ва фақат мутахассислар тавсиясига мувофиқ иш қилишлари зарурдир. Биз бугун озод муҳитда, обод ва ӯз мустақиллигига эга бӯлган мамлакатда ва комил тинчлик-осойишталик шароитида Нарӯз байрамини нишонлаётганимизга шукрона қилишимиз керак.
{озирги жаҳоннинг сиёсий муҳити ва халқаро муносабатлар зудлик билан ӯзгариб турган бугунги вазияти мамлакатнинг ҳар бир ор-номусли фуқароси, хусусан, ёшлардан ӯзларининг бутун жисмоний ва маънавий кучларини мамлакат Мустақиллиги даври ютуқларини ҳимоя қилиш, аждодий заминни эҳтиётлаш, миллий давлатчилик устунларини мустаҳкамлаш, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари билан шуғулланиш ҳамда азиз Ватанимиз тараққиётига қаратишлари зарурлигини тақозо этади.
Наврӯз байрами наслларни боғловчи илдиз, бугун ва эртани бирлаштирувчи, аждодларимизнинг эзгу анъаналари ва нодир аждодий меросимизни инъикос эттирувчи кӯриниш сифатида Тожикистоннинг шарафли халқи, жумладан, келажагимизни қурувчи ёшларимиз учун бебаҳо маънавий бойлик бӯлиб хизмат қилсин. Нарӯз халқимизнинг ҳар бирлари хонадонига, жаҳондаги барча тожиклар ҳамда дунёдаги ҳамма халқ ва миллатларга бахт-саодат, тинчлик-осойишталик келтирсин!
Яна бир марта Тожикистоннинг азиз халқини, Суғд вилоятининг шарафли аҳолисини ва сизлар-бугунги шукуҳли тадбир иштирокчиларини Ажам Наврӯзи байрами муносабати билан самимий табриклайман ва ҳар бирингизга фаровон турмуш, обод рӯзғор, бахт-иқбол, тинч-осуда ҳаёт, севимли Тожикистонимизга абадий Наврӯз тилайман.
Халқаро Наврӯз байрами муборак бӯлсин, азиз ватандошлар!
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: