Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2646
Печать

22 март куни кечқурун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд шаҳрининг марказий стадионида Халқаро Наврўз байрамига бағишланган тантаналарда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти аҳолисини ва Тожикистоннинг барча фуқароларини, чет эллик ватандошларни ва Наврӯз байрамини нишонлайдиган бошқа халқларни жаҳон байрами-Наврӯз байрами муносабати билан табриклаб, уларга аждодларимиз Янги йил байрамида бахт, шодлик,  тинчлик, барқарорлик ва абадий бирликни тилади.

Миллат пешвоси нутқи давомида  байрамларда ота-боболаримизнинг эзгу анъана ва урф-одатларига риоя қилиш, ўзларининг конструктив чораларини кўриш, атроф-муҳит ва уйнинг тозалиги, аждодларнинг эҳтиёжманд табақаларини қўллаб-қувватлаш борасида саховатли ишларни амалга ошириш ҳақида айтиб ӯтди.

Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоят аҳолисининг мамлакат ҳукуматининг яратувчанлик сиёсатини татбиқ этиш, давлат дастурларини ижро этиш ва стратегик мақсадларини амалга оширишдаги ҳиссасини ижобий баҳолади.

Таъкидлаш жоизки, Суғд вилоятининг ватанпарвар аҳолиси буюк миллий байрам-Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб равишда нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида қурилиш ишлари бир маромда олиб борилаётган юзлаб турли хил иншоотларни бунёд этишни йӯлга қӯйдилар.

Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон сӯзининг охирида  барча иштирокчиларни яна бир марта гӯзал баҳор фасли ва муборак Наврӯз байрами билан табриклади.

Президентимиз нутқидан сўнг юртимиздаги санъаткорлар ва санъат усталари Наврўз тантаналари иштирокчилари учун эсда қоларли, ранг-баранг консерт дастурини тақдим этдилар

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: