Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 474
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  Суғд вилоятига ташрифи доирасида Гулистон шаҳрида янги "Суғдиёна" саноторийсини фойдаланишга топширди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу иншоот Гулистон шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги ва "Қишлоқ, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш  йиллари" ни муносиб кутиб олиш тадбирлар режаси доирасида бунёд этилгандир.

Янги қурилган «Суғдиёна» саноторийсининг иншооти Тожик денгизи соҳилида жойлашган. Саноторий жойлашган майдонинг умумий масофаси 5,0 гектарни ташкил этади ва 5 қаватдан иборат.

Дам олиш масканида меҳмонлар, сайёҳлар ва дам олувчиларни қабул қилиш учун 40та хона мавжуд.

Бино турли хил заллар ва ёрдамчи иншоотдан иборатдир.

Бинонинг ён-атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган.

 Айвонча, ранг-баранг гуллар, манзарали дарахтлар, турли хил чироқлар,  маҳаллий тошлар билан безатилган йӯлаклар, ӯзига хос фавворалар «Суғдиёна» дам олиш масканининг ҳуснига ҳусн қӯшади.

 2018 йил ноябр ойида Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг яратувчанлик даъватлари ва кўрсатмалари билан қурилиши бошланган бино халқаро Наврӯз байрами нишонланиши кунларида фойдаланишга топширилди.

Эслатиб ӯтамизки, 2019 йил 21 август куни мамлакат Президенти Суғд вилоятига иш сафари чоғида ушбу саноторийда ободонлаштириш ва қурилиш ишлари бориши билан танишганди. Давлат Раҳбари бинонинг қурилиши билан танишиб, ишчилар ва қурувчиларга қурилиш лойиҳасини ўз вақтида татбиқ этишга доир кўрсатмалар берганди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ишчиларни қурилиш ишларини сифатли, миллий безаклар, миллий меъморчилик  ва бошқа қурилиш ишлари қоидаларига риоя қилишга даъват этганди.

Давлат Сарвари бино атрофи ва ҳовли саҳни кӯнгилтортар ва кӯркам  бӯлиши  учун бой тажрибадан фойдаланиб, мажмуа ҳудудида манзарали дарахтлар экиш, ранг-баранг чироқлар ӯрнатиш, сунъий шаршаралар барпо этиш ва меҳмонлар учун яхши бир сайру томоша қиладиган жойга айлантиришга доир кӯрсатмалар берди.

Бугунги кунда ушбу иншоот барча қурилиш ва меъморий меъёрларга мос равишда гўзал ва такрорланмас безаклардан, ӯймакорлик, ганжкорлик,   миллий нақшлар, маҳаллий декоратив тошлардан фойдаланиб, Тожик денгизи бӯйида кӯнгилочар бир масканда бунёд этилиши мамлакат Президентининг даъват ва кӯрсатмалари натижаси эди.

Мустақиллик йилларида Гулистон шаҳрида ўнлаб чиройли ва замонавий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий "Баҳористон" санаторийси  Тожик денгизи соҳилида қурилган соғлиқни сақлаш ва дам олиш соҳасидаги энг муҳим муассасалар жумласидандир.

Айни пайтда Миллат пешвосининг йӯлбошчилиги ва кӯрсатмалари билан  "Баҳористон" санаторийси ҳудудида яна 100 ўринли янги иншоот барпо этилмоқда.

Бино янги  дам олиш ва даволаш жойларига бўлган талабни назарда тутган ҳолда замонавий дизайн асосида қурилади.

Янги иншоот 5 қават ва ертӯладан иборат бўлади.

Янги санаторий биноси ҳудудида катталар учун сузиш ҳовузи ва болаларга ӯйин майдончалари ҳамда теннис кортлари қурилиши режалаштирилган. Бошқа бир қисмида дам олиш учун фаввораларга эга бӯлган гулзор ва чиройли безатилган айвончалар барпо этилади.

"Баҳористон" санаторийси 2011 йилда бевосита давлат Бошлиғининг кӯрсатмасига биноан қурилган бўлиб, бугунги кунда у халқнинг даволаниш, дам олиш ва сайру саёҳат қиладиган бир масканига айланди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: