Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2188
Печать

22 март кунининг иккинчи ярмида  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари давомида Халқаро Наврӯз байрамини тантанали нишонлаш кунларида Суғд вилоятидаги 100 нафар етимга Наврӯз байрами совғаларини тақдим этди.

Шуни айтиб ӯтиш керакки, мамлакат ҳукумати ва давлат раҳбариятининг башардӯстона сиёсати шарофати билан бугунги кунда ногирон, етим ва аҳолининг ёрдамга муҳтож барча табақаларига ҳар томонлама ғамхӯрлик кӯрсатилиб, ҳар жиҳатдан қӯллаб-қувватланмоқда.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу сафар ҳам оқилона ва азалий Наврӯз анъаналар сифатида Суғд вилоятидаги етим болалар учун Наврӯз байрами дастурхони ёзиб, уларга турли хил ширинликлар, кийим-кечак улашди ва моддий ёрдам кӯрсатди.

Суҳбат чоғида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси {укуматининг ташаббуслари ҳамда саъй-ҳаракатлари ва республикамизнинг шарафли халқининг саховатлилиги ҳақида гапириб, болалар ва ӯсмирларни чет тиллари, замонавий билимларни ҳамда компютер замонавий технологиясини яхши ӯрганишга даъват этди.

Болаларнинг хурсандчилиги, шодлигининг чеки йӯқ эди. Улар саховатли, оқил раҳбар ва унинг паноҳида кӯрсатилаётган шундай ғамхӯрликлар учун миннатдорчилик билдиришди.

Шуни қайд этиш керакки, давлат Раҳбарининг кӯрсатма ва топшириқлари асосида республикамиз бӯйлаб шаҳар ва ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи, вазирлик ва идоралар ҳамда саховатли кишилар томонидан муҳтож, қаровчисиз қолган, етимларга байрам, ҳайит кунлари ва миллий байрамларда моддий ёрдам кӯрсатилиб, уларнинг кайфияти кӯтарилади.

Охирги йилларда Миллат пешвосининг ташаббуси билан етимлар учун нафақат ӯрта умумтаълим мактабларида, балки мамлакатимиздаги институт ва университетларда таълим олиш учун имконият яратиб берилди. Ӯсмирларнинг касб-ҳунар эгаси бӯлиши учун аниқ тадбирлар йӯлга қӯйилиб, етимларга кӯрсатилаётган ғамхӯрликнинг чеку чегараси йӯқдир. 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: