Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2209
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида қоғозни қайта ишлаш корхонасини очди ва шаҳар саноат корхоналарининг ютуқлари билан танишди.

Гулистон шаҳар саноат минтақасидаги янги корхона «Сахо ва компания» масъулияти чекланган жамият корхонаси заминида тадбиркорлар-Қосимовлар оиласи томонидан ташкил этилган.

Унинг маҳсулотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш учун мўлжалланган.

Янги корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори бир кеча-кундузда 20 тонна қоғоз парчаларини қайта ишлашга баравар бӯлиб,  бунда 100 киши доимий иш жойига эга.

Умуман олганда, "Сахо ва компания" МЧЖ цехларида 400га яқин киши доимий иш жойлари ва яхши маош билан таъминланган.

"Сахо ва компания" МЧЖ томонидан қурилган қоғозни қайта ишлаш корхонаси ва шиша буюмлар заводи чиқиндисиздир.

Қоғозни қайта ишлаш корхонаси мутахассислари текшириш ишлари  ӯтказиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати меъёр талабларига жавоб бериши учун ҳаракат қилмоқдалар.

Ишлаб чиқарилган қоғоз ва шиша идишлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ва аҳоли эҳтиёжини қондиришга қаратилган бӯлиб, улар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳисобланади.

Ушбу корхоналарнинг қурилиши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатни жадал равишда саноатлаштириш учун муҳим ҳисса қўшади.

Тадбиркор Абдураҳмон Қосимов 2019 йилда давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат саноатчилари билан учрашуви чоғида мамлакат ҳукуматининг яратувчанлик сиёсати ва Президентининг кичик ҳамда ўрта тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаши доирасида янги корхона қуришга ваъда берган эди. Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон янги ташкил этилган қоғозни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиш чоғида тадбиркорларнинг ташаббусини юқори баҳолади ва ободонлаштириш ишларини давом эттиришни таъкидлади.

 Қоғозни қайта ишлаш корхонаси очилгандан сўнг корхона ҳовлиси саҳнида мамлакат Президенти Гулистон саноатчиларининг ютуқлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотлари кӯргазмаси билан танишди.

Кўргазмада, асосан, импорт ўрнини босадиган саноат маҳсулотлар намойиш этилди ва Миллат пешвоси томонидан уларнинг сифатига арзирли баҳо берилди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: