Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 1960
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига, иш сафари доирасида Гулистон шаҳрида масъулияти чекланган жамият фаолиятини расман бошлаб берди.

«Мурғи аълосифат» Гулистон шаҳрининг саноат минтақасида тўртинчи миллий стратегия-мамлакатни жадал саноатлаштиришни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар замирида бунёд этилиб, паррандачилик корхонасининг  қурилиши Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида 2019 йил апрел ойида бошланиб, қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилди.

"Мурғи аълосифат" МЧЖ тадбиркор Парвиз Бобоев томонидан ташкил этилган. Корхона тӯртта бинога эга бӯлиб, унда ходимларнинг фаолият юритишлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун барча  шарт-шароитлар яратиб берилган. Ишлаб чиқариш иншооти ишга тушгач, 50 киши доимий иш жойи билан таъминланди.

Корхонада жӯжалар парвариши учун 4та бино тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Бу биноларда 70 мингта жӯжа  боқилмоқда. Паррандаларни сўйиш цехи замонавий ускуналар билан таъминланган ва "Мурғи аълосифат" МЧЖ йилига 1000 тонна товуқ гўшти ишлаб чиқариш иқтидорига эга.

Жӯжалар озуқасини ишлаб чиқариш цехи ҳам иш бошлаб, унда беш турдаги парранда озуқалари тайёрланади. Бир кеча-кундузда ушбу цехнинг иқтидори 30 тонна парранда озуқасини ишлаб чиқаришни ташкил этади. Паррандаларни доимий равишда озуқа билан таъминлаш учун корхона омборларида буғдой, маккажўхори ва бошқа маҳсулотлар захира қилинган.

Хабар берилишича, бройлер зотли жӯжалар 40 кун давомида ўртача 2-2,5 кг вазн олади ва бозорга тавсия этиш учун тайёр тайёрланади. Ушбу корхонани бунёд этиш ташаббускорларининг асосий мақсади мамлакатни ӯз ватанимизда ишлаб чиқариладиган сифатли парранда гўшти билан таъминлаш ва маҳаллий аҳоли учун иш жойларини яратишдан иборатдир. Гӯшт учун тайёрланадиган жӯжалар инкубатордан чиқарилади.

Тожикистон Республикаси давлат Мус-тақиллигининг 30 йиллиги байрамигача ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан ишчилар сони 120 нафаргача етказилади. Шу билан бирга яна 6та товуқхонани ишга тушириш режалаштирилиб,  бу да-врда парҳез гўшт ишлаб чиқариш 3 минг тоннагача оширилади. Тадбиркор ушбу корхона негизида паррандачилик мажмуасини ташкил этиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  ва озиқ-овқат саноати соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишни мақсад қилгандир.

 Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон маҳаллий тадбиркорнинг ташаббусини юқори баҳолаб, яқин келажакда паррандачилик корхоналари нафақат Тожикистон бозорини эгаллаб олишига, балки чет элда ҳам кўплаб харидорларни пайдо қилишига ишонч билдирди.

Миллат пешвоси тадбиркорга паррандалар сонини кўпайтириш ва парҳез гўшт ҳажмини кўпайтириш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун кӯрсатмалар берди.

Корхона раҳбарияти давлат Раҳбари Эмомали Раҳмонга кичик ва ўрта соҳибкорликни доимий қўллаб-қувватлагани ва ғамхӯрлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон "Мурғи аълосифат" МЧЖ ҳовлисида ташкил этилган Суғд вилоятидаги паррандачилик корхоналари маҳсулотлари кўргазмасини кӯздан кечирди. Маълум бӯлишича, Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан паррандачилик саноатини ривожлантириш учун яратилган шароитлардан фойдаланиб, ушбу соҳанинг вилоятда миқёсидаги тараққиёти яққол кўзга ташланади. Бу ерда паррандачилик корхоналари маҳсулотлари билан бир қаторда ҳасиб(колбаса)  маҳсулотлари  ҳам кӯргазмага қӯйилганди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: