Бӯстонда Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия қўмитасининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг бир қатор шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Бӯстон шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия қўмитасининг янги маъмурий биносини фойдаланишга топширди.
Ушбу бино Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва халқаро Наврўз байрамини кенг нишонлаш доирасида бунёд этилган бўлиб, 3 қаватдан иборатдир.
Таъкидлаш жоизки, Бӯстон шаҳридаги Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия қўмитасининг маъмурий биноси шаҳар тадбиркорлари ва саховатли шахслар ташаббуси билан маҳаллий қурувчилар томонидан юқори сифатли ва замонавий талабларга жавоб берадиган даражада бунёд этилиб, барча замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Бинонинг биринчи қавати ходимлар учун ҳужралар, иккинчи қавати 100 ўринли мажлислар зали ва кичик залдан иборат бӯлиб, раҳбарият учун ҳужралар, кутубхона ва бошқа ёрдамчи бино учинчи қаватни ташкил этади.
Шуни айтиб ӯтиш керакки, бинонинг ён-атрофи соя берувчи дарахтлар ва мавсумий гуллар билан безатилиб, барча йўлаклар ва ӯтиш жойлари чароғонлаштирилиб, сопол плиталар ётқизилган. Танишув давомида Миллатнинг азиз пешвоси муҳтарам Раҳбари Эмомали Раҳмон қурувчиларнинг меҳнатига юқори баҳо бериб, масъулларни давлат ва миллат манфаати учун ҳалол ва садоқат билан хизмат қилишга даъват этди.
Бӯстон шаҳри Тожикистон Халқ демократик партияси ижроия қўмитаси масъул ва ходимлари Миллат пешвоси томонидан халқаро Наврўз байрами нишонланиши арафасида янги бинонинг фойдаланишга топширилишини арзирли совға деб билиб, мамлакат ҳукумати мақсадлари ва партия дастурларини самарадорлигини татбиқ этиш йӯналишида янада ишни жонлантириб, жамият тараққиёти учун ҳисса қӯшишларини баён этишди.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: