Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 1654
Печать

 

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида "Восидзода" масъулияти чекланган жамиятнинг шифер ва асбест қувурларини ишлаб чиқарадиган корхонаси фойдаланишга топширилди.

Корхона Бӯстон саноат минтақасида қарийб бир гектар майдонда маҳаллий тадбиркор Абдувосид Очилов томонидан 1 миллион сомонийдан ортиқ маблағ ҳисобига бунёд этилган бўлиб, иккита-шифер ва асбест қувурлари ишлаб чиқариш замонавий технологик тармоқларига эга бӯлиб, қурилиш ва саноат соҳаси мутахассисларининг айтишича, корхона маҳсулотининг ташқи кўриниши ва сифати бугунги кун меъёр талабларига жавоб беради.

Танишув чоғида Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга ушбу саноат корхонаси бир кеча-кундузда 1500 дона шифер ва 500 дона турли хил ӯлчамдаги асбест қувурларини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилди. Корхона масъулининг айтишига кўра, шифер ва асбест қувурларига бозор талабининг ортиши натижасида янада кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуддир.

Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон корхона мутасаддиларига шифер ва асбест қувурларини ишлаб чиқаришда юқори сифатли материаллардан фойдаланишни буюрди.

Шифер ва қувурлар ишлаб чиқариш учун Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан хом ашё - асбест келтирилади, Тожикистон корхоналарининг юқори сифатли цементи ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Бӯстон шаҳрида шифер ва асбест қувурларини ишлаб чиқарадиган биринчи завод мавжуд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, асбест қувурлари иссиқ ва совуққа чидамли бўлиб, фойдаланиш муҳлати 50 йилдан ортиқдир.

Келгусида "Восидзода" МЧЖ Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби қўшни давлатларга шифер ва асбест қувурларини экспорт қилишни, асосан, асбест ва цементдан тайёрланган бошқа материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиргани ҳақида хабар берилди.

Шуни айтиш керакки, Бӯстон шаҳрида ушбу янги саноат корхонаси ишга туширилиши билан 50дан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланди.

Корхонада дунёдаги энг нуфузли компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар ӯрнатилган.

Ушбу янги корхона ишчилари ва мутахассислари билан суҳбат чоғида давлат раҳбари Эмомали Раҳмон тўртинчи стратегик мақсад - мамлакатни тез суръатларда саноатлаштиришни амалга ошириш жараёнида маҳаллий тадбиркорларнинг ҳиссаси кўп эканлиги, бу эса, ҳам маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ӯсишида ва ҳам аҳолини яхши иш жойи ҳамда маош билан таъминлаш учун замин яратиши таъкидланди.

Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан маҳаллий ва чет эллик инвесторлар ҳамда тадбиркорларга янги саноат корхоналарини бунёд этиш ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларини киритиш учун кӯплаб имтиёзлар яратилгандир.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: