Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳиясига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Давлат байроғи ва Давлат герби майдонини тантанали равишда фойдаланишга топширди.
Тожикистон Республикаси Давлат байроғи ва Давлат герби майдони ноҳия маркази-Меҳрон шаҳарчасида Миллий гимннинг янграши билан ва ноҳия раҳбарлари ҳамда фаоллари иштирокида фойдаланишга топширилди.
Давлат байроғи 36 метр баландликда бӯлиб, Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш арафасида бунёд этилган. Байроқ матосининг эни 5 метр ва узунлиги 10 метрдир. Майдон атрофига 3 минг метр квадрат масофада сопол плитачалар ётқизилган.
Шу ерда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон рамзий лавҳанинг юзидан пардаги кӯтариш билан Давлат байроғи ёнидаги Давлат гербини очди. Давлат гербининг баландлиги 18 метрни ташки этади.
Тожикистон Республикаси Давлат байроғи ва Давлат герби майдонидаги қурилиш ишлари «Деспе Газ» масъулияти чекланган жамият мутахассислари ва ишчилари томонидан юқори сифатда бажарилган. Давлат байроғи ва Давлат герби майдони масофаси 6 минг квадрат метрни қамраб олган бӯлиб, унинг атрофини 200 тупдан ортиқ арча, турли гуллар ва кӯкалам майсазор безаб турибди.
Қурилиш пайтида ноҳия аҳолиси ва меҳмонларнинг сайр қилишларини ҳисобга олиб, 20та ӯриндиқ ва ёритувчи чироқлар ӯрнатилган.
Мамлакатнинг бу чека ноҳиясида Тожикистон Республикаси Давлат байроғи ва Давлат герби майдонининг фойдаланишга топширилиши аҳолининг руҳияти юксалиши, она-Ватага бӯлган садоқатининг ортиши ва Ватандан фахрланиши боисига айланади. Энди ноҳия аҳли бу майдонда турли маданий тадбирлар ӯтказа оладилар.
Тоғли Мастчоҳ ноҳияси 20 йил давомида ТожикистонРеспубликаси Президентининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари, бунёдкорлик амаллари ва доимий эътибор ҳамда қӯллаб-қувватлашлари билан бир қишлоқдан замонавий ва илғор ноҳияга айланганини айтиш керак
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: