Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2987
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳиясида Миллий хавфсизлик давлат қӯмитасининг ноҳиядаги бӯлими янги биносини фойдаланишга топширди.

Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги Миллий хавфсизлик давлат қӯмитасининг ноҳиядаги бӯлими янги биноси Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами истиқболига олиб борилаётган рбрдрнчилик ва бунёдкорлик тадбирлари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия дастгоҳи {укумат иншоотлари дирекцияси томонидан қурилган бӯлиб, иншоотнинг асосий пудратчиси «Шаҳриёр-93» масъулияти чекланган жамият ҳисобланади.

Иншоотда қурилиш ишлари 2018 йилда бошланган бӯлиб, қиска муддат ичида юқори сифатда ва замонавий кӯринишда бунёд этилган. Бу янги бинони қуриш жараёнида 30 нафар маҳаллий кишилар иш билан таъминланган эдилар.

Миллий хавфсизлик давлат қӯмитасининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими янги биноси 3 қаватдан иборат. Шунингдек, бу тизим ходимларини яшаш манзили билан таъминлаш учун бинода ётоқхона ҳам бунёд этилган. Бино ҳовлиси тӯлиқ ёритилиб, унинг атрофидаги йӯлакчаларга сопол плитачалар ётқизилган.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон иш кабинетлари билан танишиш чоғида қурилиш ишларига юқори баҳо бериб, уларни давлат ва миллат манфаати йӯлида софдиллик билан хизмат қилишга чақирди.

Шундай қилиб, Миллий хавфсизлик давлат қӯмитасининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлимининг янги биноси фойдаланишга топширилгандан кейин ишчи-ходимлар учун қулай иш ва яшаш шароити яратилди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: