Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 5411
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳияси марказида ноҳия Судининг янги биносини фойдаланишга топширилишида иштирок этди.Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳияси марказида ноҳия Судининг янги биносини фойдаланишга топширилишида иштирок этди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга хабар беришларича, ноҳия Суди биноси ходимларнинг иш шароитини яхшилаш учун қурилган. Янги бино масофаси 1200 метр квадрат бӯлиб, у икки қават ва 28 иш кабинетидан иборатдир. Суд органи биноси замонавий услубда ва юқори сифатда бунёд этилган бӯлиб, унда ишчи-ходимлар учун барча иш шароити яратилган.

Режага кӯра, бу иншоотда қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида бошланган бӯлиб, бу замонавий бино бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юқори сифат ва юксак даражада фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари жараёнида 30 кишидан 60 кишигача маҳаллий аҳоли иш ва яхши маош билан танъминланган.

Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги Суд органи биноси буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия дастгоҳи {укумат иншоотлари дирекцияси, пудратчи ноҳиядаги «Пастиғав» масъулияти чекланган жамият ва лойиҳакаш эса, САНИОСП илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон бажарилган ишлар сифатиги юқори баҳо бериб, суд органи ходимларини тоза виждон билан ва давлат ҳамда миллат манфаати учун фаолият юритишга чақирди. 

Мустақиллик йилларида бош режага кӯра, ноҳия маркази бӯлган Меҳрон шаҳарчасида аҳолининг иш ва яшаш шароитини яхшилаш учугн янги ва замонавий бинолар фойдаланишга топширилгани, Тоғли Мастчоҳ ноҳияси маркази обод, гӯзал ва замонавий шаҳарчага айланганини таъкидлади.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: