Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3380
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳиясига бӯлган иш сафари доирасида Тожикистон Республикасининг “Амонатбонк” давлат омонат банкининг ушбу ноҳиядаги 41-филиали биносини фойдаланишга топширди.

“Амонатбонк” давлат омонат банкининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги филиали биноси Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари доирасида қурилган. Бу ерда банк ишларини юритиш учун энг яхши шароит яратилган.

Янги бунёд этилган бино 2 қават ва ертӯладан иборат бӯлиб, 7та иш кабинетини ӯз ичига олади. Барча иш кабинетлари янги стол-стул ва замонавий технология билан таъминланган.

Ушбу иншоотда бажарилган қурилиш ишларига “Амонатбонк” давлат омонат банки буюртма берган. Асосий пудратчи “Ситоиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади. Лойиҳани “Созанда-2012” масъулияти чекланган жамияти тайёрлаган.

Эслатиб ӯтиш лозимки, Тоғли Мастчоҳ ноҳиясида банк амалиётини бажаришда кӯплаб қийинчиликлар мавжуд эди. Эндиликда ноҳияда давлат банкининг филиали очилиши билан банклар мижозларини қийнаб келган муаммолар бартараф этилди. 

Тожикистон Республикаси Президенти “Амонатбонк” давлат омонат банки ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи раҳбариятига ноҳияда банк орқали хизмат кӯрсатишни яхшилаш ва банк соҳасига тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бӯйича аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди. Соҳа ходимларидан доимо мижозлар билан яхши муомалада бӯлиш талаб қилинди.

“Амонатбонк” давлат омонат банкининг ноҳия маркази-Меҳрон шаҳарчасида жойлашган филиалида маҳаллий аҳоли ҳисобидан 12 киши доимий иш жойи билан таъминланди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: