Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2723
Печать

               

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Мастчоҳ ноҳияси маркази-янги бунёд этилган Меҳрон шаҳарчасида ноҳия марказий касалхонаси биносини очди.

60 ӯринга мӯлжалланган икки қаватли марказий касалхона биноси қисқа вақт ичида қуриб битказилди.

Иншоотга Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг Асосий қурилиш идораси буюртма берган. Қурилиш ишларини “Сохтмон” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари ва ишчилари бажаришган.

Марказий касалхонада 4та бӯлим, жумладан жарроҳлик бӯлими, ички касалликлар бӯлими, туғруқхона ва болалар бӯлими ташкил қилинган. Барча бӯлимлар илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда шифокорлар янги технологиядан фойдаланган ҳолда аҳолига замонавий тиббий хизмат кӯрсатадилар. 

Таъкидлаш керакки, шу кунгача ноҳия марказий касалхонаси талабга жавоб бермас эди. Одамлар бу ерда шароит яхши бӯлмаганлиги сабабли даволаниш учун вилоят марказига, Айний ноҳияси ва Душанбе шаҳрига борардилар. Бу ортиқча харажатни талаб қиларди. Эндиликда зарурий шароитларга эга янги марказий касалхона биносининг очилиши билан аҳолининг бир неча йиллик қийинчилиги бартараф этилди. 

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди ва шифокорлар билан суҳбатда уларни аҳолига чин дилдан хизмат қилиш, тиббий хизмат кӯрсатиш даражасини юксалтириш ва беморлар билан яхши муносабатда бӯлишга чорлади.  

Фойдаланишга топширилган ноҳия марказий касалхонасининг янги биноси Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида мамлакатнинг ушбу олис ноҳияси аҳолиси учун давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг муносиб совғаси ҳисобланади.

Тоғли Мастчоҳ ноҳияси марказий касалхонаси янги биносининг фойдаланишга топширилиши 40 киши доимий иш жойи билан таъминланишига имкон яратди.

Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Меҳрон шаҳарчасида яна бир қатор янги маъмурий-хизмат кӯрсатиш иншоотлари қурилиши давом этмоқда.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: