Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2327
Печать

Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг бошламаси билан 3-4 август кунлари Хужанд, Истиқлол, БӮстон ва Гулистон шаҳарларида қишлоқ хӮжалиги маҳсулотлари сотув-ярмаркаси бӮлиб Ӯтди. 

3 август куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳрида ташкил қилинган ярмаркани кӮздан кечириб, масъулларга ижтимоий аҳамиятга эга ушбу муҳим тадбирни янада яхшироқ Ӯтказиш учун аниқ кӮрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, ярмаркада маҳсулотларни бозордаги нархларга қараганда 30 фоизгача арзонлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ражаббой Аҳмадзода қишлоқ хӮжалиги маҳсулотлари сотув-ярмаркаси Қурбон ҳайити арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӮрсатма ва топшириқлари асосида халқ дастурхонининг фаровонлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинганини айтди. Бундан кейин ҳар ҳафта дам олиш кунлари қишлоқ хӮжалиги маҳсулотлари сотув-ярмаркаси Ӯтказилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан вилоят шаҳар ва ноҳияларидаги 20 минг кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бир марталик ёрдам кӮрсатилади.

Шу куни хужандлик ТӮхтажон Файзиевага 100 кг. гуруч, 40 кг. ёғ, 40 кг. гӮшт, шунча миқдорда картошка, сабзи ва мева тақдим этилди. У Ӯғлини уйлантириш учун вилоят раҳбариятидан ёрдам сӮраганди. 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: