Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2314
Печать

Жорий йилнинг 9 августида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Саразмнинг 5500 йиллик байрамини нишонлаш олдидан бу ҳудудда Ӯлкашунослик ишларининг бориши ҳамда шаҳарда амалга оширилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари билан танишиш мақсадида Панжакент шаҳрига ташриф буюрди.

Панжакент шаҳар аэропортида Бош вазир ва Суғд вилояти Раисини вилоят Раиси Ӯринбосари Анвар Яъқубий, шаҳар раиси Зиёзода Ислом ва бир қатор масъул шахслар кутиб олишди.

Тожикистон Жумҳурияти Бош вазири, қадимий Саразмнинг 5500 йиллигини нишонлашга доир тайёргарлик қӮмитасининг Раиси Қоҳир Расулзода иш сафари доирасида Панжакент шаҳридаги ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан ҳам танишди. Қоҳир Расулзода шаҳарда маҳаллий ишбилармон А.Руҳулов томонидан Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб қурилган янги замонавий меҳмонхонани кӮздан кечириб, соҳибкорнинг бундай эзгу бошламаси учун унга миннатдорчилик билдирди. Мамлакат Бош вазири замонавий шарқона услубда қурилган шинам хоналарни кӮриб, маҳаллий тадбиркорга меҳмонлар учун хизмат кӮрсатишни янада яхшилаш кераклигини айтди.

Шундан сӮнг Қоҳир Расулзода шаҳар марказий касалхонасининг янги биносида бораётган қурилиш ишлари билан танишди. Ушбу касалхона Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ Ӯтказиши билан қурилмоқда. Қурилиш ишлари Панжакент шаҳридаги «СУ-3» масъулияти чекланган жамият томонидан амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу ерда 50га яқин маҳаллий қурувчилар ишламоқда.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода қурилиш ишларининг суст бажарилаётганлигига жиддий эътироз билдирди. Ишларни жадаллаштириш тӮғрисида шаҳар раҳбариятига тегишли кӮрсатма ва топшириқлар берди.

Маҳаллий соҳибкор томонидан қурилаётган яна бир янги иншшот-меҳмонхона ва чойхонада бораётган ишларни кӮрган Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода атрофдаги ободончилик ишларига ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Чунки, шундоққина катта йӮл бӮйида жойлашган шаҳар статистика биносининг атрофида кӮкаламзорлаштириш ишлари яхши йӮлга қӮйилмаган.

Панжакент шаҳридаги Тожикистон педагогика институтининг қўшимча бинолари қурилиши, технология парки ва бу ерда мева ҳамда сабзавотни қайта ишлаш цехини кӮздан кечирган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода институт раҳбариятининг бундай эзгу бошламаларига миннатдорчилик билдирди. СӮнгги йилларда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш тӮғрисидаги кӮрсатма ва топшириқлари асосида кӮплаб олий касб муассасалари Ӯз фаолиятини янда мустаҳкамлаб бормоқда. Панжакент шаҳридаги Тожикистон педагогика институти кейинги йилларда талабалар сонининг йилдан-йилга кӮпайиши сабабли таълим биноларининг етишмаслиги муаммоси бор эди. Агар ушбу янги таълим биноси таъмирдан чиқса, бу муаммо бартараф этилиши айтилди. Олийгоҳ ректори М.Ансорий Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг икки халқ дӮстлигини мустаҳкамлаш учун қилган арзирли хизматларини алоҳида таъкидлади ва бу даргоҳга қӮшни Ӯзбекистон Республикасидан ҳам Ӯқишга келаётган талабаларнинг сони ортиб бораётганлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Қоҳир Расулзода ишларни ўз вақтида сифатли бажариш ва қурилаётган иншоотлар замон талабларига тўла жавоб бериш зарурлигини таъкидлади ва масъулларга топшириқлар берди.

Шундан сўнг мамлакат Бош вазири, қадимий Саразмнинг 5500 йиллигини нишонлашга доир тайёргарлик қӮмитасининг Раиси Қоҳир Расулзода қадимий Саразмга келиб, бу ерда қурилаётган иншоотлар ва  архиологик қазилмалар билан танишди.

Ўлкашунос олимларнинг фикрича, бу қадимий Панжакент шаҳри Ӯзининг кӮплаб тарихий ёдгорликлари билан машҳурдир. Уларнинг орасида қадимги Саразм шаҳри алоҳида Ӯрин тутиб, минг йилдан ортиқ тарихга эга.

2001 йилнинг сентябр ойида, Тожикистон Республикаси ҳукумати қарори билан Саразм ёдгорлиги тарихий-археологик қўриқхона, деб эълон этилди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан Саразм қадимий ёдгорлиги ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилди.

Танишиш давомида шаҳар раҳбарияти ва вилоят тизимлари масъулларига ишни юқори даражада охирига етказиш учун аниқ вазифалар топширди. Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таклифига кӮра, 2020 йилда тарихий Саразмнинг 5500 йиллиги кутиб олинади. Шунинг учун бу улуғ кунга ҳозирдан яхши тайёргарлик кӮриш кераклиги қайд этилди. Қадимий Саразм шаҳарчаси нодир тарихий ёдгорликлари жуда узоқ ва қадим даврлардан бери аждодларимизнинг шаҳардорлик, бунёдкорлик деҳқончилик маданиятига эга эканликларидан ҳикоя қилади.

Қадимий Саразм ёдгорликлари 1976 йилда Ӯлкашунос олим Абдуллажон Исоқов томонидан кашф этилган бӮлиб, унинг аввалги майдони қарийб 130 гектарни ташкил қиларди.

Қоҳир Расулзода қазилма ишлари бораётган ҳуддудда бир гуруҳ чет эллик ўлкашунослар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Улар бир неча ойдан буён шу ерда бўлганлигини, Тожикистоннинг шундай қадимий ёдгорликлари борлиги ва уларда бу ёдгорлик катта қизиқиш уйғотганлигини айтди.

Мамлакат Бош вазири Ӯлкашунос олимлар ва археологлар билан суҳбатда қазилма ишларига хорижлик Ӯлкашуносларни ҳам таклиф этишни айтди. Шунингдек, бу ердан топилган нодир экспонатларни авайлаб-асраш, уларни келажак авлодларга ҳам етказишни уқтирди.

Шундан сўнг тегишли идоралар вазирлари, вилоят Раиси ўринбосарлари, ўлкашунос олимлар ва Панжакент шаҳар фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода очиб, мамлакат Бош вазири ва барча меҳмонларнинг ташрифига миннатдорчилик билдирди ва сўзни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодага берди. Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода байрамни муносиб кутиб олиш учун бажариладиган ишлар юзасидан гапириб ўтди.

Йиғилишда Тожикистон фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий ва Панжакент шаҳар раиси Ислом Зиёзода сўзга чиқиб, қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги ва Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ободончилик ишларига тўхталар экан, баъзи камчиликлар ҳалигача бартараф этилмаганлигига жиддий эътироз билдирди ва бундай муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш учун шаҳар раҳбарияти олдига аниқ вазифалар қўйди.

Йиғилиш сўнгида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг берган кўрсатма ва топшириқларини ўз вақтида бажариш учун шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органини қўллаб-қувватлашини айтди.

-Суғд вилоятининг меҳнаткаш халқи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқил сиёсатини ҳамиша қӮллаб-қӮвватлаб, қадимий Саразмнинг 5500 йиллигини муносиб нишонлаш учун бор имкониятлардан самарали фойдаланади, -дея сӮзини якунлади Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода.

 

Облоқул МУСОЕВ, Хужанд-Панжакент-Хужанд

 

 

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: