Вилоят Раиси қарорлари амалда
Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлигининг Ашт ноҳияси булими (бошлиғи ҳасанбой Каримий) ишсизларни доимий иш билан таъминлаш, ишсиз фуқароларни пуллик жамият ишларига жалб қилиш, ишсизларни касб урганишга жалб килиш туғрисида барча имкониятлардан а.
Жорий йилнинг олти ойи давомида иш бервучи ва ишсизлар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиш натижасида 559 киши доимий иш билан таъминланди ва режа 100 фоиз бажарилди. Бу даврда меҳнат бозорида рақобат қила олмайдиган ва иш қидиришда қийналган фуқароларни иш жойи билан таъминлаш мақсадида, олдиндан банд қилинган иш жойлари билан 31 фуқаро таъминланди.
Шунингдек, бу даврда ишсизлар руйхатида турган соҳибкорлик мақсади булган 29 фуқароларга 64,0 минг сомоний имтиёзли қарзлар берилди.
Касби ва ихтисоси булмаган ишсизларга касб ургатиш мақсадида ноҳия иш билан таъминлаш дастури маблағлари ҳисобидан Ашт ноҳиясидаги катта ёшлилар таълим Маркази вакиллари томонидан 17 та касб ургатиш гуруҳларида адрас ва атлас матолари туқувчи, сават туқувчи, уймакорлик, қандолатчилику, каштачилик, ҳисоб-китоб каби ихтисосларга 205 киши жалб қилинди. Улардан 176 киши ёшлар, 29 киши катта ёшлилар ва улардан 56 киши аёлларни ташкил этади. Бу даврда 80 ишсиз кишилар ноҳиядаги «Рухшона» масъулияти чекланган жамият корхонасига ишга жалб қилинди. Бу режани 100 фоизини ташкил этади. Бу даврда иш қидирувчилар, ишсизлар ва Ватанга қайтган муҳожирларни иш билан таъминлаш мақсадида 9 марта буш иш жойлари ярмаркаси утказилди. Мазкур ярмаркаларда 35 та корхона ва ташкилотлар, муассасалар қатнашиб, 287 буш иш жойларини тақдим этдилар. Бу ярмаркалар воситасида 66 иш қидирувчилар ва ишсизлар доимий иш жойлари билан таъминландилар.
-Мақсадимиз ноҳиямиз ҳудудида ҳар хил кичик корхоналар ташкил қилиб, ишсиз ва Ватанга қайтиб келаётган муҳожирларни янги иш жойлари билан таъминлашдир. Биз бу туғрида ноҳияда ноҳия раиси Мирдадо Зариф Мирмуҳаммадий раҳбарлигида барча имконият ва захиралардан фойдаланамиз ва олдимиздаги вазифаларни бажариш учун астойдил меҳнат қиламиз,-дейди биз билан суҳбатда ноҳия меҳнат ва иш билан таъминлаш Агентлиги бошлиғи ҳасанбой Каримий.
Мумин Абдулла. Ашт ноҳияси.
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: