Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2328
Печать

7 июн куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Хужанд шаҳрида «Имон» кичик қарз бериш фондининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

«Имон» кичик қарз бериш фондининг янги биноси шаҳарнинг 19-микроноҳиясида жойлашган бӯлиб, мажлислар зали, кенг ва шинам хизмат кӯрсатиш заллари ва иш кабинетларига эга.

Вилоят Раиси иш кабинетлари ва хизмат кӯрсатиш залларини кӯздан кечирди. «Имон» қарз бериш ташкилоти 15 йилдан бери аҳолига сифатли молиявий, инновацион ва шаффоф хизматлар кӯрсатиб келмоқда. «Имон» кичик қарз бериш фонди фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ тадбиркор аёлларни қӯллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ролини юксалтиришга асосий эътибор қаратган. Ташкилот тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини амалга оширишга муносиб ҳисса қӯшиб келмоқда.

Ушбу банк ташкилотида замонавий банк хизматларини кӯрсатиш йӯлга қӯйилган. Ташкилотнинг фаол қарз сандиғи 20 миллион сомонийдан ортиқни ташкил этади. 600 нафар атрофида фаол мижозлари бор. Ишчиларнинг ӯртача ойлик маоши 2500 сомонийга тенгдир. Бу ерда иш ҳажми ва вазифага қараб 4000 сомонийдан ортиқ маош оладиганлар ҳам бор.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода янги бинонинг очилиши банк мижозлари учун яхши совға бӯлганлигини айтди. «Имон» кичик қарз бериш фондининг тадбиркорликни ривожлантириш, ӯрта ва кичик тадбиркорликни қӯллаб-қувватлаш, уй сотиб олиш учун ӯқитувчи ва шифокорларга ипотека жорий этиш, лизинг хизматини йӯлга қӯйишдаги ҳиссаси кӯзга кӯринарлидир.   

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: