Автор: Суғд Ҳақиқати
Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации
Просмотров: 2812
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Конибодом шаҳрига ташриф буюриб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларининг бориши билан танишди ва ундан зарар кӯрганларга моддий ёрдам кӯрсатди.
Жорий йилнинг 2 июн куни кечаси тинимсиз ёққан ёмғир туфайли Конибодом шаҳрининг баъзи минтақалари, жумладан, Fафуржон Ортиқов номидаги ва Пӯлотон жамоатларига сел келди ва халқ хӯжалигига зарар етказган эди.
Масъулларнинг хабар беришича, ёмғир кӯп ёғиши ва сел келиши натижасида 55та уй зарар кӯрди. Шундан 31 оиланинг рӯзғор буюмлари ва керакли нарсалар тӯлиқ нобуд бӯлди. Айни пайтда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этиб, ҳарбий қисмларнинг 250 аскари ҳам аҳолига ёрдам бермоқда. Етказилган зарар махсус комиссия томонидан кӯриб чиқилмоқда.
Вилоят Раиси зарар кӯрган аҳоли билан суҳбат чоғида табиий офат оқибатлари тӯлиқ бартараф этилиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмалари асосида зарар кӯрганларга уч маҳал иссиқ овқат, яшаш чайласи, кийим ва зарурий ашёлар берилиб, санитария хизмати билан таъминланишини таъкидлади.
Ражаббой Аҳмадзода зарар кӯрган аҳоли билан суҳбат асносида улар олдида турган мушкулликлардан хабардор бӯлиб, тегишли тузилмалар масъулларига бу қийинчиликларни хал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини тӯлиқ охирига етказиш учун доимо амал қилувчи штаб ташкил этилиб, бу офатдан зарар кӯрганларга давлат томонидан ғамхӯрлик кӯрсатилиши қайд этилди.