Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2271
Печать

Яқинда Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иш сафари билан Исфара шаҳрида бӯлиб, бир қатор муҳим иншоотларнинг очилишида иштирок этди. Шунингдек, вилоят раиси шаҳардаги ободончилик ва яратувчанлик ишларининг боришига эътибор қаратди. Вилоят Раиси сафар чоғида Сурх қишлоқ жамоатидаги «Шоми Сурух» ва янги спорт майдончасининг очилишида қатнашиб, Чоркӯҳ қишлоқ жамоатида Чоркӯҳ-Ворух автомобил йӯлининг асфалтлаш ишларини бошлаб берди. Ушбу йӯл, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан тӯрт километри асфалтланади. Вилоят Раиси Чоркӯҳ қишлоқ жамаотидаги касалхонанинг янгиланиш ишлари ва ҳаммом, кичик футбол майдончаси, валейбол, фитнес зали, автомобилларни ювиш нуқталарининг қурилиш ишлари билан ҳам танишиб, қурилиш ишларига ҳисса қӯшган маҳаллий тадбиркорларнинг бундай эзгу ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Ворух ишлоқ жамоатида эса, вилоят Раиси иштирокида тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди. Маълумотларга кӯра, ушбу корхонага Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг Суғд вилоятидаги ижроия қӯмитаси томонидан 12 дона замонавий тикув машинаси, 2 дона аверлог ва чок столи топширилди. Корхона очилишидан сӯнг, 15 уй бекаси бӯлган аёл ва қиз доимий иш жойи ҳамда яхши маош билан таъминланди. Шунингдек, сафар чоғида вилоят Раиси Ворух қишлоқ жамоатининг Сангдӯда маҳалласидаги умумтаълим муассасаси ҳамда жамоатдаги маданият уйининг қайта тиклаш ва қурилиш ишлари жараёни билан танишиб, масъулларга ишларни сифатли ва ӯз вақтида бажариш учун топшириқлар берди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: