Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2536
Печать

Жорий йилнинг 20 май куни вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи расмий қабул залида Суғд вилояти Раиси стипендиясини олувчи  талабалар, магистрантлар ва аспирантларга гувоҳнома топшириш маросими бӯлиб ӯтди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода олий таълим муассасалари ва ӯрта касбий ӯқув юртлари талабалари, магистрантлари ва аспирантларига гувоҳномалар топшириш маросимида чиқиш қилиб, айни пайтда азиз мамлакатимиз бӯйлаб Тожикистон ёшлари куни муносабати билан турли тадбирлар ӯтказилаётганини айтди.

–Муносиб фурсатдан фойдаланиб, барчангиз-Ватаннинг муносиб ёшларини Тожикистон ёшлари куни билан сидқидилдан табриклайман. Сизларга саломатлик, қувноқ ҳаёт, билим олишларингда катта муваффақиятлар тилайман,-дея қӯшимча қилди, вилоят Раиси.

ёшларнинг жамият ҳаётида тутган ӯрни ва  мақсадини ҳисобга олиб, Тожикистон Республикаси ҳукумати ва вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи доимий равишда уларга ғамхӯрлик қилиши, уларга билим олишлари ва яхши ҳаёт кечиришлари учун қулай шароит яратиш йӯлида қатъий тадбирлар белгилашлари таъкидланди.

Замонавий илғор технологиялар асосидаги муносиб билим олиш шароитини яратиш, замонавий таъим иншоотлари курилиши, талабга жавоб берадиган спорт майдонларининг фойдаланишга топширилиши, синфхоналар ва таълим лабораторияларини жиҳозлаш, олий таълим муассасалари ва ӯрта касбий ӯқув юртлари талабалари, магистрантлари ва аспирантлари учун Тожикистон Республикаси Президент ива вилоят Раиси стипендияларини таъсис этиш, «Фуруғи субҳи доноӣ…» деб номланган китобхонлик танловининг эълон қилиниши кабилар мамлакатни ободонлаштириш йӯлида олиб борилаётган бугунги бунёдкорлик ва яратувчанлик босқичида ёшларни қӯллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар сирасига киради.

Яна бир томондан, узоқ ноҳиялар халқ хӯжалигини юқори ихтисосли кадрлар билан таъминлаш учун Тожикистон Республикаси Президенти квотасининг ташкил этилиши, иххтирочилик йӯналишини тараққий эттириш, инновацион технологияларни ӯзлаштириш, уларни ишлаб чиқаришга жорий эти шва чет тилларни ӯзлаштиришга эътибор, шунингдек, таълим муассасаларини тезликда ривожлантириш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг оқилона ва узоқни кӯзлаб олиб борган сиёсатининг воқеийлигидан дарак беради.

«Ёшлар ва ёшлар давлат сиёсати тӯғрисида»ги Тожикистон Республикаси Қонунини татбиқ этиш учун олий таълим муассасалари ва ӯрта касбий ӯқув юртларининг фаол талабалари, магистрантлари ва аспирантларини рағбатлантириш, моддий ва маъгавий жиҳатдан қӯллаб-қувватлаш мақсадида, вилоят Раисининг 2019 йил 22 апрелдаги « 2018-2019 ӯкув йиллари учун Суғд виляоти Раиси стипендиясини белгилаш тӯғрисида»ги қарори асосида олий таълим муассасалари ва ӯрта касбий ӯқув юртларининг фаол талабалари, магистрантлари ва аспирантларига 130 минг сомонийдан ортиқ маблағ ажратилгани айтилди.

Мазкур стипендияни олиш учун ӯтказилган танловда энг яхшилар аниқланиб, 320 хоҳловчидан 130 киши Суғд вилояти Раиси стипендиясини олувчи, деган номга сазовор бӯлди.

Шундан сӯнг, суғд вилояти Раиси томонидан тантанали вазиятда фаол талабалар, магистрантлар ва аспирантларга гувоҳномалар тақдим этилди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: