Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2686
Печать

 

Қадрли юртдошлар!

ҳурматли уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари!

Тинчликпарвар башар аҳли, жумладан, тожик халқининг қаҳрамонликлари тарихидаги энг ёрқин саҳифа бӯлган Ғалаба куни билан барчангизни табриклайман. Халқимизнинг метин иродали фарзандлари бу урушларда мислсиз қаҳрамонлик ва шижоат кӯрсатиб, шафқатсиз душманларга қарши курашишда бошқа юзлаб халқу миллатлар қатори фидойилик кӯрсатдилар.

Бу нуқта Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг чиқишларидан бирида ҳам таъкидланган: «Тарихий Ғалабани таъминлашга собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикалари фарзандлари ҳамда фашизм истибдодига қарши  кураш олиб борган халқлар қатори Тожикистоннинг ор-номусли ӯғлонлари ҳам салмоқли ҳисса қӯшганларини бугун ва келгусида ҳам ифтихор билан тилга оламиз».

Ватанпарвар ва юртсевар ота-боболаримизнинг Улуғ Ватан уруши йилларидаги шижоати, жасорати ва матонати Ватанга бӯлган муҳаббатнинг олий намунаси ҳамда мамлакатнинг бугунги ва келажак авлодлари учун мардонаворлик дарсидир. Ушбу қонли урушларда Суғд вилоятидан 76 минг киши қатнашган. Уларнинг қаҳрамонлиги ва жонбозликлари бугунги авлод учун ҳам шижоат ва мардлик сабоғидир. Ватанни озод қилиш йӯлида фидойилик кӯрсатганлар бугунги кунда ёшларимизни она юртни асраш, Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида садоқат билан хизмат қилишга чорлайди.  

Ғалаба кунига эҳтиром урушнинг даҳшатли оловини сӯндирган ва сайёра аҳолисининг озодлигини таъминлаган турли мамлакатлар фарзандларининг довюраклиги ва жонбозликларига кӯрсатиладиган эҳтиром рамзидир. Уларнинг эзгу хотираси қалбимизда мангу яшайди.

2021 йили азиз халқимиз янги давлатчилигимиз тарихидаги энг муқаддас ютуқ бӯлган Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайди. Бу йӯлда ХХ-аср тарихидаги энг мудҳиш воқеа-Улуғ Ватан урушида қатнашиб, Ғалабани таъминлашга ҳисса қӯшган қаҳрамон оталаримизнинг қаҳрамонлигини ёдга олиш ниҳоятда муҳимдир.

Давлат ва Тожикистон Республикаси ҳукумати, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийларига доимий равишда эътибор қаратади. Зеро, улар қатъият, мардлик ва жасорат намунасидирлар.

Чексиз ҳурмат-эҳтиром ва самимият ила Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ва фахрийлари, фронторти фидойилари ва вилоятнинг азиз халқини Ғалаба куни билан қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, турмуш фаровонлиги ва мувафаққиятлар тилайман.

Ғалаба байрами муборак бӯлсин, азиз юртдошлар!

 

Вилоят Раиси              Ражаббой Аҳмадзода

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: