Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2610
Печать

 

Шу йилнинг 23 апрелида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёни, дала ишларининг бориши ва сув тортиш станцияларини янги суғориш мавсумига тайёрлаш ҳолати билан танишиш мақсадида Зафаробод ноҳиясига иш сафари уюштирди.

Вилоят Раиси «Мирзачӯл-1» сув тортиш станциясини кӯздан кечириб, ноҳия раҳбарияти ҳамда Ер ва ирригация ҳолатини яхшилаш идораси масъулларига станция биносини таъмирлаш, унинг атрофии ва ичкарисини чароғонлаштириш, мутахассисларнинг иш ҳақини тӯлаш ва ёшлар ҳисобидан малакали кадрларни  тайёрлаш борасида кӯрсатма ва топшириқлар берди.

«Мирзачӯл-1» сув тортиш станцияси 6та юқори шиддатли ускунага эга. ҳар бир сув тортиш ускунаси 6 куб ҳажмда сув тортади.

Ноҳия Ер ва ирригация ҳолатини яхшилаш идораси бошлиғи Ибодулло Мансуровнинг айтишича, вилоят раҳбариятининг қӯллаб-қувватлаши билан ноҳиядаги сув тортиш станцияларини таъмирлаш учун керакли маблағлар ажратилган. Натижада сув етказиб бериш иншооти ӯз вақтида ва сифатли таъмирдан чиқарилди.

Зафаробод вилоятнинг асосий пахтакор минтақаларидан ҳисобланади. Деҳқонлар саноат хом ашёси бӯлган муҳим экинларни парваришлаш ва пахта ишлаб чиқаришда бой тажрибага эгалар. Ноҳия заҳматкашлари илғор усуллардан фойдаланиб, экин-тикин агротехникасига риоя қилган ҳолда соҳани равнақ топтириш учун йилдан-йилга кӯзга кӯринарли натижаларни қӯлга киритмоқдалар.

Вилоят Раиси иш сафари давомида ноҳиянинг пахтакор хӯжаликлари сирасига кирувчи «Камола» деҳқон хӯжалигини кӯздан кечирди. «Камола» деҳқон хӯжалиги 2014 йили ташкил қилинган. Унга Гулчеҳра Нормаматова раҳбарлик қилиб келмоқда. Хӯжалик ҳиссадорлари ери 10 гектар майдонни ташкил қилади. Бу ерда Хитойдан келтирилган чигит нави экилган. Ӯтган йили хӯжалик деҳқонлари ҳар гектардан ӯртача ҳисобда 50 центенердан сифатли пахта ҳосилини олганлар.

Ноҳия қишлоқ хӯжалиги соҳаси масъулларининг вилоят Раисига маълум қилишларича, 22 апрел санасигача 12 минг гектардан ортиқ майдонга чигит экилган. Бу режанинг 87,7 фоизига тенгдир. Вилоят Раиси яқин кунларда ноҳияда чигит экиш режасини тӯлиқ бажариш бӯйича кӯрсатма берди.

Вилоят Раиси ҳамид Алиев шаҳарча жамоатидаги «Ором-7» деҳқон хӯжалигида ҳам бӯлди. Далер Холиқов раҳбарлик қилаётган ушбу деҳқон хӯжалиги 2014 йили ташкил қилинган бӯлиб, умумий майдони 1,65 гектарга тенгдир. Хӯжалик деҳқонлари бу йил 1 гектар майдонга картошка экканлар.

Масъуллар маълумотига қараганда, ноҳияда ӯтган йили 81 гектарга картошка экилган бӯлса, бу йил 150 гектарга экилди. Хӯжалик аъзолари ҳосилдорликни янада юқори кӯтариш ниятидалар.

Зафаробод ноҳиясида чорвадорлик соҳаси ривожига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади. Маҳаллий тадбиркор-«Некқадам» МЧЖ бошлиғи Назарбек Ғойибназаров 2016 йили Швеция ва Франциядан келтирилган зотдор эчкиларни парваришлашга мӯлжалланган хусусий фермани ташкил қилганди. Самарали фаолият юритаётган ушбу фермада шу кунларда 228 бош эчки парвариш қилинмоқда.

Вилоят Раиси иш сафари давомида ферма ҳамда эчки сутини қайта ишлаш  ва ундан маҳсулот ишлаб чиқариш цехи фаолиятига эътибор қаратиб, фермерлик ишларини янада яхшилаш ва тадбиркорларни қӯллаб-қувватлаш борасида ноҳия раҳбарияти олдига аниқ вазифалар қӯйди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода шу куни Зафаробод шаҳарчасидаги маданият қасрининг жорий ҳолати билан танишди.

Маълумотларга қараганда, Маданият қасри 1971 йили бунёд этилган бӯлиб, 487 ӯриндиққа эга. Бинонинг майдони 3200 квадратни ташкил қилади. 2015 йили қисман таъмирланган Маданият қасри биноси бугунги кунда таъмирталаб ҳолга келиб қолган. ҳозирда маданият иншоотида 9та тӯгарак амал қилмоқда. Уларда 12 киши фаолият юритмоқда.  Бинода маданият бӯлими, марказий кутубхона, болалар кутубхонаси, «Навои дил» мақомчилар ансамбли, «Зафар» қӯшиқ-рақс ансамбли ва ноҳия тарих музейи ҳам фаолият юритади.

Вилоят Раиси Мадният қасрининг бугунги ҳолати билан танишиб чиққач, қурувчилар ва лойиҳачиларга бинони янгилаш лойиҳасини ишлаб чиқишни буюрди.

Вилоят Раиси иш сафари давомида Зафаробод шаҳарча жамоатида тадбиркор Шаҳло Кенжаева томонидан бунёд этилаётган хусусий болалар боғчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Болалар боғчаси замонавий меъморчилик усулида қад ростламоқда. Келгусида бу ерда 4 гуруҳда 100 бола таълим-тарбия олади. Болалар боғчасининг умумий майдони 0,23 гектарни ташкил этади. Масъуллар маълумотига қараганда, болалар боғчасида рус ва инглиз тилларини ӯрганиш учун шароит яратилади.

Сӯнгра вилоят Раиси ноҳия маданият-истироҳат боғида бӯлиб, реконструкция қилинаётган иншоот лойиҳаси билан танишди. Ноҳия маданият-истироҳат боғи вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан янгиланмоқда.

Масъулларнинг айтишича, ноҳия маданият-истироҳат боғининг умумий майдони 8,3 гектарни ташкил этади. Мазкур боғ ноҳия маданият бӯлими балансида бӯлса-да, қараш ва суғориш учун у Зафаробод ноҳияси уй-жой-коммунал хӯжалигига бириктирилган.  Ушбу боғда Мирзачӯлни забт этганлар ёдгорлиги қад ростлаган. Унинг атрофига доимяшил дарахтлар ӯтқазилган. Боғ майдонида 730 дан ортиқ манзарали, соя берувчи, доимяшил ва мевали дарахтлар бор.  

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода масъулларга қурилиш ва янгилаш ишларини яхши сифатда охирига етказишни уқтирди.   

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Зафаробод ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида ноҳия фаоллари билан мулоқот ӯтказди.

Дастлаб ноҳия раиси Ражаб Ашурзода ноҳиянинг 2019 йил биринчи уч ойлигидаги иқтисодий-ижтимоий натижалари, Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик жараёни  ҳақида батафсил маълумот берди.

Сӯнгра, вилоят Раиси ноҳия турли соҳаларининг фаолиятини таҳлил қилиб, раҳбарлар ва мутасаддиларга сув ва ердан оқилона фойдаланиш, ерларни суғориш, бӯш ётган ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш ва байрам иншоотларини ӯз вақтида сифатли қилиб битказиш учун зарурий тадбирлар белгилаш вазифасини юклади.

Шунингдек, ноҳия раҳбарияти олдига қишлоқ хӯжалиги соҳаси ривожини таъминлаш, мамлакат ташқарисига маҳсулот экспорт қилиш, иссиқхоналарни ташкил қилиш ва уларда маҳсулот ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш, сув етказиб бериш соҳаси ходимларининг иш ҳақини тӯлаш, мактабларни сифатли таъмирдан чиқариш, тикувчилик цехлари ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехларини ташкил этиш, янги иш ӯринларини кӯпайтириш юзасидан аниқ вазифалар қӯйилди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: