Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2182
Печать

2019йилнинг 24 апрелида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода «Тожикистон-Хитой тоғ-саноат ширкати» МЧЖ бош директори Ли Шен Жен билан мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида вилоят Раиси Ли Шен Женни ширкатнинг бош директори этиб тайинлангани муносабати билан қутлаб, «Тожикистон-Хитой тоғ-саноат ширкати» фаолияти келгусида янада яхшиланишига ишонч билдирди.

Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан мамлакатни саноатлаштириш тeртинчи миллий мақсад деб эълон қилинганини таъкидлади. Шунинг учун вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги корхоналарни очиш ва аҳолини иш жойи билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Суҳбат чоғида шунингдек, Гулистон шаҳрида жойлашган «Зарнисор» корхонаси ва Истиқлол шаҳрида жойлашган «Тожикистон-Хитой тоғ-саноат ширкати» металлургия корхонаси фаолиятини жонлантириш зарурлиги таъкидлади.

Ли Шен Жен мулоқот асносида иккитомонлама ҳамкорликларни кучайтиришдан мамнун эканлигини билдириб, йил сeнгигача ширкат Тожикистон Республикаси ҳукуматининг қeллаб-қувватлаши билан яна битта янги ишлаб чиқариш линиясини фаоллаштириб, маҳаллий аҳолини иш жойи билан таъминлашини айтди. Шунингдек, ширкат eз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, яъни болалар боғчасини қуриш ва Бeстон-Зарнисор автомобил йeлини таъмирлаш учун зарурий тадбирларни белгилайди.  

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: